Forward from: Muslim.uz
#mutolaa #omonat #xiyonat
💬 ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЯПСИЗМИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🟢 Ҳар бир банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири мунофиқликдир. Араб тилида мунофиқликни англатувчи сўзларнинг ўзаги бўлмиш «нифоқ» сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам «нифоқ» сўзи ишлатилади.
Чунки, улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда «тоннель» деб номланаётган иншоотлар ҳам арабчада «нафақ» дейилади. Агар бу маънони диний-ақидавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка «мунофиқлик» деб айтилади. Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида, эътиқоди бузуқ бўлган кишилар «мунофиқ» дейилади. Журжоний нифоқни «Таърифот»да: «Нифоқ тил билан иймонни изҳор қилиб, дилдаги куфрни беркитишдир», деб таъриф қилган. Бу «катта нифоқ» деб аталади. Кўпгина ҳадиси шарифларда мунофиқларнинг аломатлари ҳақида сўз юритилган.
📖 Бундай нифоқ амалий – «кичик нифоқ» деб аталади. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан», деган (145-оят).
☝️ Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир», деган (68-оят)...
🖥 БАТАФСИЛ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
‼️ Гуноҳ-маъсиятлар туфайли пайдо бўладиган қайғулар
📝 Мушрикларни қатл қилишни ман қилиб ёзилган мактуб
❔ Бола қандай қилиб ота-онасига оқ бўлади?
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

😄Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: «Уч нарса қай кишида бўлса, мунофиқ бўлур: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, омонат ишонилса, хиёнат қилади. Кимда шу хислатлардан биттаси бўлса, уни тарк қилгунича нифоқдан битта хислати бўлади» – Аҳмад ривоят қилган.