Боқи Полвон Жомеъ Масжид


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


"Боқи Полвон" жомеъ Масжидининг
Расмий Телеграм саҳифаси.
Масжид Имом-ҳатиби:
Саматов Абдуллоҳ.
Масжид манзили
"Фаровон" МФЙ,
Қўқон кўчаси, 129-Уй
Диний саволлар учун @masjidim
Каналдан маълумот олинганда
Манба кўрсатилиши шарт!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Mehrob.uz
Уйни қиблага қаратиб қуриш керакми?

Савол: Уйни қиблага қаратиб қуриш керакми? Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

📥Жавоб: Уйни қиблага қаратиб қуриш ҳақида динимизда бирор кўрсатма келмаган. Бу, асосан, ёши катталаримизнинг кўп йиллик тажрибаларига асосланган тавсиялардан бўлса керак. Чунки уйни қиблага қаратиб қуришдан мақсад намозда қибла йўналишига уй билан бирга тўғри (параллел) юзланиб туриш ҳамда ўша уйда ўтирганда қиблага юзланиб ўтириш кўзланган бўлиши мумкин. Зеро, қибла Аллоҳнинг шиорларидан биридир. Қиблани улуғлаш мақсадида унга қараб ўтириш ҳам ибодат саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
«...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир» (Ҳаж сураси, 32-оят).
Қолаверса, минтақамизда қиблага қаратиб қурилган уйлар қишда нисбатан илиқ, ёзда эса бироз салқин бўлишини кўпчилик таъкидлашади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 31 ЯНВАР (1446ҳ - 01 ШАЪБОН) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:25
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:04 |   | 06:49
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:46 |   | 15:56
☪️ Шом           ⏰ 17:31 |   | 17:31
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:47 |  | 18:57

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#shabon_duo_sunnat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲЯНГИ ОЙ КИРГАНДА ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛГАНЛАР?

🎙Мирзаниёз домла Ражабий
– Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Абу Бакр Қаффол Шоший” масжиди имом-хатиби.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Ер юзида қурилган илк масжид

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
"Одамлар учун энг аввал қурилган уй муборак ва оламлар учун ҳидоят қилиб қурилган Баккадаги уйдир" (Оли Имрон сураси, 96-оят).

"Бакка" – Маккаи мукарраманинг номларидан бири.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзида қурилган энг аввалги масжид ҳақида сўрадим. У зот алайҳиссалом:
"Масжидул ҳаром", дедилар.
"Сўнгра қайси?" дедим.
"Масжидул Ақсо", дедилар.
"Ораларида қанча (вақт) бор?" дедим.
"Қирқ йил", дедилар.
Сўнгра: "Ер сенинг учун масжиддир. Сенга қаерда намоз вақти етса, ўқи", дедилар».

"Масжидул ҳаром"дан мурод Каъбаи муаззамадир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

🔴 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.

⭕️ ШАЪБОН ойингиз муборак бўлсин!

✅ Аллоҳ таоло барчамизни бу ойни ғанимат билиб, тунларни ибодатда, кунларни Аллоҳ таолони зикрида ўтказишликни насиб қилсин. Бу ойни фазилатидан барчамизга Аллоҳ таоло насиб қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

@ravza_uz


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Янгиликлар

🔹 УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот амалга оширилмоқда.

🔹Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

🟢Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига элу юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш кабиларга урғу қаратилди.

🔹Мусохон домла динимиз таълимотларида ота онага ҳурмат,  комил инсон фазилати, ҳар бир ишда ўртачилик, исрофдан сақланиш, риёкорлик, кибр иллатидан йироқ бўлиш, кўр-кўрона тақлид, ғулвуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирилдилар.

🤩 Шунингдек учрашувда илмсиз фатво бериш, шаръий масала айтиш, жамоада тафриқа, бўлинишлардан сақланиш ва бидъат-хурофотларни тарк этиш иллатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бўлиб ўтган мулоқотда йиғилганлар ўз миннатдорчилигини баён қилишди. Мулоқот учрашувлар жойларда давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Камолиддин Нуриддинов,
Наманган тумани “Тўсар” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ШАЪБОН

ШАЪБОН ОЙИ РАМАЗОН ОЙИГА ЭШИК ОЧУВЧИДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон туман “Байтул муқаддас” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МИСВОК

МИСВОК ИШЛАТИШНИНГ ОДОБЛАРИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани “Обид қори” жоме масжид имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Қабристонга кирганда ўқиладиган дуо

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина қабрлари ёнидан ўтдилар. Уларга юзлари билан боқиб:
“Ассалому алайкум йа аҳлал қубур, яғфируллоҳу лана ва лакум антум салафуна ва наҳну бил асар”, дедилар”.

Маъноси: “Ассалому алайкум, эй аҳли қабрлар. Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам мағфират қилсин. Сиз ўтганларимизсиз, биз изингиздан боргувчилармиз”.

👉@BOQIPOLVONMASJIDI


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ҚИМИРЛАЙ ОЛМАЙДИГАН БЕМОРНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1541-CАВОЛ: Дўстим автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолган. Фақат ётади. Кўзини қимирлата олади, холос. Беморнинг намози ҳақидаги савол-жавобларни ўқидим. Унда боши билан ишора қилиб ўқийди, дейилган экан. Дўстимиз бошини қимирлата олмайди, фақат кўзи ҳаракатланади. Бу ҳолда намозни қандай ўқийди? Кўзи, қошлари билан ишора қилиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин. Бошини ҳам қимирлата олмайдиган бемор тузалиб, боши билан ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлгунича намозларни ўқимай туради. Лекин ушбу бемор имкониятига қараб турли зикру тасбеҳларни айтиши мумкин.
Агар бир кеча-кундуздан кам миқдорда бундай ҳолда ётиб, кейин ҳоли яхшиланган бўлса, ўқимаган намозларининг қазосини ўқиб беради. Агар бундай беморлик бир кеча-кундуздан ошиб кетса, ўқилмай қолдирган намозлар беморнинг зиммасидан соқит бўлади ва тузалгандан кейин уларнинг қазосини ўқимайди. Кўз ва қошлари билан ишора қилиб намоз ўқимайди (“Мажмаъул анҳур” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 АЖДОДЛАРГА МОС АВЛОД ТАРБИЯЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​МАҲСУЛОТНИ СОТИБ ОЛИШГА ВАКИЛ БЎЛГАН КИШИ УНИ ЎЗИГА СОТА ОЛАДИМИ?
#савдо

❓1540-CАВОЛ: Мени бир киши машинасини сотиб бериш учун вакил қилди. Бу машинани ўзим вакиллигим орқали ўзимга сотсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу дуруст эмас. Сабаби, битта одам икки томондан савдолашувчи бўла олмайди. Масалан, бир киши машинасини сотиш учун бошқа бир одамни вакил қилса, у вакил ўша машинани бировга сотаверади. Лекин бу вакиллиги билан ўзи учун сотиб ололмайди. Чунки битта одам савдода икки томондан иштирок эта олмайди. Сабаби, савдода топшириш, қабул қилиб олиш каби бир-бирига зид ҳақлар бор. Бу савдо жоиз бўлса, бир тараф ҳам топширувчи, ҳам қабул қилувчи, ҳам харидор, ҳам сотувчи бўлиб қолади.
Агар ўша вакил машинани сотиб олишни истаса, машинани берган кишининг ўзи билан савдолашади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ИНСОН ОДОБИ БИЛАН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​АВТОМАТ ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ САВДО ҚИЛИШ
#савдо

❓1539-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда ўрнатилган автомат қурилмалар орқали савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу савдо тури таотий савдоси (“сотдим” ва “сотиб олдим”, деган сўзлар ишлатилмасдан харидор товарнинг нархини бериши, сотувчи эса товарни топшириши)дир. Ушбу қурилмалар сотувчи томонидан жамоат жойларига ўрнатилади, ичига маҳсулотлар солиниб, қулфлаб қўйилади. Нархлар рўйхати илиб қўйилади. Ким ушбу қурилма ичидаги бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, махсус жойга пул киритади. Қурилма автоматик равишда сўралган маҳсулотни чиқариб беради. Унинг жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Унда қурилма пулни қабул қилиш ва маҳсулотни топширишда сотувчининг ўрнида бўлади. Харидор маҳсулотнинг пулини қўйганда, қурилма маҳсулотни чиқариб бериши –сотувчининг маҳсулотни беришидир. Шунда савдо таотий битими билан дуруст бўлади ("Фиқҳул буюъ" китоби). Валлоҳ аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТИШГА ПЛОМБА ҚЎЙИШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#поклик

❓1538-CАВОЛ: Тишимни даволатдим. Таҳоратим бор эди, лекин шифокор тишимни тозалаётганда қон чиқиб кетди. Шундан кейин пломбалаб қўйди. Энди таҳоратларим чала бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини ювиш остини ювиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ЗАКОТНИ ЁШ БОЛАЛАРГА БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#закот

❓1537-CАВОЛ: Бир дўстимнинг ўзи ҳам, аёли ҳам вафот этиб, ёш болалари қолган. Закотимни шу болаларга берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар дўстингиз болалари балоғатга етган (ёки балоғатга яқинлашиб қолган) ва камбағал бўлса, закот олиши дуруст. Шунингдек, балоғатга етмаган бўлса-да, берилган пулни зое қилмайдиган, алдовга учмайдиган ва қабз (қўлга олиш)га ақли етадиган бўлса ҳам жоиздир. Агар мазкур шартларга тўғри келмайдиган ҳолатда бўлсалар, васий (яъни уларга қараб турувчи шахс)га етим бола учун, деб берса бўлади. Васий закотни уларга ишлатади (“Фатовои Қозихон” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar



20 last posts shown.