Forward from: Hudud Inform
↗️ “НКМК” АЖга ESG – рейтинги берилди
✅ Комбинат Ахборот хизматининг маълум қилишича, ESG –рейтингини бериш учун агентлик “НКМК” АЖнинг барқарор ривожланиш стратегияси ва ташаббуслари, компаниянинг корпоратив бошқарув амалиётлари ҳамда унинг ижтимоий, экологик таъсирини ҳар томонлама баҳолаган.
✅ Экологик ҳодисаларнинг йўқлиги, чиқиндиларни бошқариш ва сув истеъмоли бўйича ички ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда иш ҳақидаги гендер тафовутнинг пастлиги туфайли “НКМК” АЖнинг экологик ва ижтимоий кўрсаткичлари “3” даражасида ижобий баҳоланди.
✅ Шунингдек, экспертлар томонидан корпоратив бошқарувнинг ривожланиши “2” даражасида юқори баҳоланди. Бунда халқаро стандартларга мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг мавжудлиги, фаолиятнинг мунтазам ички аудитдан ўтказилиши ва хавф-хатарни бошқариш каби факторлар ҳисобга олинади.
✅ Албатта, комбинатга ESG – рейтингининг берилиши барқарор ривожланиш тамойилларини татбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишларни тасдиқлаш билан бир қаторда, жаҳоннинг илғор тажрибаларига мувофиқ экологик, ижтимоий ва корпоратив жиҳатларни бошқаришни янада такомиллаштириш учун йўналишларни белгилаб беради.
https://t.me/hudud_inform
“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятига “Sustainable Fitch” халқаро рейтинг агентлиги томонидан илк бор корпоратив ESG – рейтинги берилди. Комбинат Ўзбекистон тоғ-кон саноатида мазкур рейтингни қўлга киритган биринчи компания бўлди.
✅ Комбинат Ахборот хизматининг маълум қилишича, ESG –рейтингини бериш учун агентлик “НКМК” АЖнинг барқарор ривожланиш стратегияси ва ташаббуслари, компаниянинг корпоратив бошқарув амалиётлари ҳамда унинг ижтимоий, экологик таъсирини ҳар томонлама баҳолаган.
✅ Экологик ҳодисаларнинг йўқлиги, чиқиндиларни бошқариш ва сув истеъмоли бўйича ички ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда иш ҳақидаги гендер тафовутнинг пастлиги туфайли “НКМК” АЖнинг экологик ва ижтимоий кўрсаткичлари “3” даражасида ижобий баҳоланди.
✅ Шунингдек, экспертлар томонидан корпоратив бошқарувнинг ривожланиши “2” даражасида юқори баҳоланди. Бунда халқаро стандартларга мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг мавжудлиги, фаолиятнинг мунтазам ички аудитдан ўтказилиши ва хавф-хатарни бошқариш каби факторлар ҳисобга олинади.
– Компания фаолиятини барқарор ривожланиш тамойиллари асосида олиб бориш, бизнес мақсадларга эришиш, инвесторлар ишончини ошириш узоқ муддатли тараққиётнинг асосий шартидир, – дейди бош директорнинг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари Евгений Антонов.
– ESG тамойилларини жорий этиш “НКМК” АЖда амалга оширилаётган кенг кўламли трансформациянинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда “2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши эса “Ўзбекистон – 2030” миллий стратегиясига мувофиқ компаниянинг барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларини амалга оширишда масъулият ва тизимли ёндашувга бўлган интилишларимизни янада кучайтиради.
“Sustainable Fitch” агентлиги томонидан “НКМК” АЖнинг ESG – рейтинги “3” даражасида якуний баҳоланиши кончилик тармоғи компаниялари даражасига мос келади ва соҳанинг атроф-муҳитга таъсир, энергия, сув ресурсларининг сезиларли даражада истеъмоли ҳамда иссиқхона газлари ва саноат чиқиндиларининг ҳосил бўлиши каби хусусиятларидан келиб чиқади.