Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Ходжаев Асаджон Азатбекович «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга ошириш, кўп қиррали амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари, нашриёт- матбаа, ахборот-кутубхоналар фаолиятини янада такомиллаштиришда улкан хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланди.
АОКА жамоаси давлат мукофоти билан Асаджон Азатбекович Ходжаевни самимий қутлайди! Янги Ўзбекистон тараққиёти ва истиқболи йўлидаги беминнат, шижоатли, масъулиятни ҳис қилган ҳолда амалга ошираётган барча ишларига зафарлар, бундан-да юксак натижа, самара ва мувафқақиятларга эришишларини тилайди!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт