#masal #umr_manzaralari
Шер билан Эшак биргаликда ов қилишга келишиб олишибди. Улар ёввойи тоғ эчкилари яшайдиган ғорга боришибди. Эшак ичкарига кириб ҳанграйдиган бўлибди, Шер ичкаридан қочиб чиқаётган эчкиларни тутиб, бирма-бир бўғизлайдиган бўлибди...
Шундай қилиб, ҳар гал ғорга кириб ҳанграб чиққан Эшак айтаркан:
«Қандай жанг қилдим, жаноб Шер? Сен ҳам қойилмисан?»
Ҳанграшниям жанг деб ўйлар, айрим Эшаклар...
👉 @BeshinchiTomon