#Xayrlikech #kechinma
Буни эслаш хозир ҳам хижолатли: ёқтириб қолган қизимдан бир гал менга нима учун бефарқсан, деб сўраганман. Икки ўртадаги ҳеч қандай дил изҳори, ишораларсиз, ўйлаганимни шунақа айтганман, қўйганман. Нима қилай, қийналиб кетгандимда ўзи, бари ҳиқилдоғимга келганди...
Кейин нима бўлди, дейсизми? Дафъатан ҳамма нарса ўзгариб, вазият тескари тус олди. Энди қиз менга ниманидир тушунтиришга уринар, кўнглимдан чиқишга ҳаракат қилар, нигоҳлари билан ўтиниб, бир нидо кутар, аммо мен уни кўрганда ўзимни ноқулай ҳис қилаверардим. Ғурурим оғрирди дарз кетган тишдай, кайфиятим тушиб, у билан дуч келганда пешонамдан совуқ тер чиқиб кетарди. Шундай қилиб, эътиборсизликлардан чарчаган қиз ҳам охири бошқа бир қалбга йўл излаб кетди...
Биламан, хаёлингиздан "шип!" этиб, эркаклар эришган нарсасини қадирламайди, деган гап ўтди. Бироқ мен Врониский эмасдим, Худо ҳаққи,
хаёлпараст Вертерьдай ҳисга, туйғуларга ўч ўспирин эдим азалдан. Шундан, кўрсатилган озгина эътибор учун ҳам масъул, бурчли деб билардим ўзимни.
Хўш, унда ўша қиздан мени нима итарди? Қандай туйғу уни эслашим билан руҳимда сирли-сеҳрли мусиқалар туғилиш ўрнига, кўксимга инграган, чинқирган овозлар солиб қўйди? Уни-чи? Мендан узоқлашиб кетишига нима сабаб бўлди?..
Тушунмайман, ҳамон тушунмайман...
Фақат, ёшлигимда бўлиб ўтган бу воқеа каминага битта нарсани ўргатган, дўстим. Сени қаттиқ севган инсонга ранжларини, эътирозини айтишга ҳеч қачон ўрин қолдирма. Ҳеч қачон! Уни ўзинг англа! Билишимча, кўнгил, ўзини ҳис этмаганларни, ўз усулида гаплашмаганларни шунақа ёмон кўриб қолади. Тил, унинг учун учинчи бир одам...
⸺ Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon