#tabassum #umr_manzaralari
ҲАҚИҚАТ БЎЛАКЛАРИ
Тентак бозордан Ҳақиқат сотиб олибди. Қойил, гап йўқ, арзонгина. Учта аҳмоқона савол бериб, қайтимига икки мушт ҳам олибди ва уйига равона бўлибди. Жааа унчалик равона бўлмабди, айтишга осон, бошидан ўтган билади: Ҳақиқатдай зил-замбил юк билан юришнинг ўзи бўладими?! Тентак уйига етгунича алами олти бўлибди.
⸺ Қаерга йўқолдинг, Тентак?! ⸺ унга важоҳат билан ташланибди хотини.
Тентак унга бор гапни айтибди. Аммо Ҳақиқатдан рўзғорда қандай фойдаланиш мумкинлигини ҳеч тушунтириб беролмабди.
Бесўнақай Ҳақиқат кўчанинг ўртасида чўзилиб ётармиш, ҳеч бир дарвозадан сиғмасмиш. Тентак ва унинг хотини уни уйларига қандай мослаштириш ҳақида кўп ўйлабдилар. Аммо хаёлларига дурустроқ фикр келмабди.
⸺ Бор, жўна, ⸺ дебди охири хотини тоқати тоқ бўлиб, ⸺ Ҳақиқатингни пишириб е ёки сотиб кел! Яна тентакка ўхшаб кўп сўраб ўтирма, бунинг бир чақага қиммат, сўрашганига беру, қутул!
Тентак яна Ҳақиқатини судраб бозорга кетибди. Кўринадиган жойда туриб олиб, харидор чақира бошлабди:
⸺ Кеб қолинг, обқолинг!
Бир Савдогар унга яқинлашиб сўрабди:
⸺ Ҳа, оғайни, Ҳақиқат сотяпсанми?! Қанча сўрайсан?!
⸺ Арзон, жуда арзон, ⸺ дебди Тентак оғзининг таноби қочиб.⸺ Битта раҳматга...
⸺ Битта раҳмат? ⸺ афтини буриштирибди Савдогар. ⸺ Ҳа, йўўўқ, қиммат экан...
Уларга яна бир савдогар яқинлашибди ва у ҳам савдолаша бошлабди.Тортишиб-тортишиб, охири улар Ҳақиқатни иккига бўлиб сотиб олишга келишишибди.
Ҳақиқатни кесиб, иккига ажратишибди. Ҳар бири биттадан Яримҳақиқатга эга бўлибди- энди анча енгилроқ, қулайроқ экан.
Бозор бўйлаб кезишаркан, ҳамма уларга ҳасад қилармиш. Шундан сўнг бошқа савдогарлар ҳам ўз Яримҳақиқатларини ясашга киришиб кетишибди. Ҳақиқатни икки бўлиб, Яримҳақиқат ғамлай бошлашибди. Энди уларга бир-бирлари билан мулоқот қилиш жуда осонлашибди.
Масалан: "Сен аблаҳсан!", дейиш керак пайтда бундай айтилади: "Сизнинг характерингиз оғир!". Ярамасни адабсиз, ёлғончини хаёлпараст аташибди. Энди бизнинг Тентагимизни ҳам тентак дейишмас экан. Унинг янги номи: "Ўзгача фикрлайдиган одам".
Мана, Ҳақиқат қандай синдирилган экан...
©️ Феликс Давидович КРИВИН
©️ Рус тилидан Нуриддин Эгамов таржимаси
👉 @BeshinchiTomon