#xayrlikech #rivoyat #umr_manzaralari
Мамлакатнинг янги подшоҳи жуда қаттиқ қўл чиқибди. «Одамлар бир-бирига дардини айтмасин, ҳақиқатни гапирганлар дорга осилсин!» дея фармон берибди.
Бу воқеадан кўп ўтмай мамлакатда сирли бир ўлат тарқабди. Аҳли фуқаро бирин-кетин ўла бошлабди. Бундан хавотирга тушган қаттиққўл подшоҳ эса ноилож Луқмони Ҳакимдан маслаҳат сўрашга мажбур бўлибди.
Шунда Луқмони Ҳаким айтган экан:
⸺ Э, шоҳим! Ҳеч бўлмаса одамлар ҳовлисининг бир четига хум кўмишига рухсат беринг. Улар шу хумга ўз дардларини тўкиб солсинлар. Илло, одам боласи била туриб ҳақиқатни гапирмаса, кимгадир бориб дардларини айтмаса.., тез орада қирилиб битади.
Хайрли кеч.
👉 @BeshinchiTomon