Қани эди сеҳргар бўлиб,
Вақтни ортга қайтаролсайдим.
Қувончларга юрагим тўлиб,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Ўйин ўйнаб ўтарди куним,
Эртакларга лиммо-лим туним,
Ўйлантирмас эди бугуним,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Секин, секин босиб қадамлар,
Юрар эдим ютмай аламлар,
Заҳрин сочмас эди одамлар,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Бўлар эди суянар кишим,
Бегонага тушмасди ишим,
Ортмас эди ғамим ташвишим,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Баҳорларим ўтябти куздек,
Қотиб бўлди юрагим муздек,
Болаликга қайтиб бўлмас лек,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Ёлғон билан бахтли бўлишдан,
Йиғлаб, йиғлаб соҳта кулишдан,
Тўйиб кетдим катта бўлишдан,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Ичмас эдим ишқ деган оғу,
Менга ҳамроҳ бўлмасди қайғу,
Улғайишни қилмасдим орзу,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Кўзларимни босмасди шира,
Кундузларим бўлмасти ҳира,
Ёлғизликдан қўрқмасдим сира,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Кўзёшларим кўзимдан тошар,
Оҳу додим бошимдан ошар,
Ҳеч бўлмаса беш олти яшар,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Онажоним ҳолимни сўрган.
Яқинларим ҳўп яхши кўрган,
Дадажоним опичлаб юрган,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Муаллиф: Комила Қиз.✍
Муаллиф ҳуқуқи ҳимояланган.
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
Вақтни ортга қайтаролсайдим.
Қувончларга юрагим тўлиб,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Ўйин ўйнаб ўтарди куним,
Эртакларга лиммо-лим туним,
Ўйлантирмас эди бугуним,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Секин, секин босиб қадамлар,
Юрар эдим ютмай аламлар,
Заҳрин сочмас эди одамлар,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Бўлар эди суянар кишим,
Бегонага тушмасди ишим,
Ортмас эди ғамим ташвишим,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Баҳорларим ўтябти куздек,
Қотиб бўлди юрагим муздек,
Болаликга қайтиб бўлмас лек,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Ёлғон билан бахтли бўлишдан,
Йиғлаб, йиғлаб соҳта кулишдан,
Тўйиб кетдим катта бўлишдан,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Ичмас эдим ишқ деган оғу,
Менга ҳамроҳ бўлмасди қайғу,
Улғайишни қилмасдим орзу,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Кўзларимни босмасди шира,
Кундузларим бўлмасти ҳира,
Ёлғизликдан қўрқмасдим сира,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Кўзёшларим кўзимдан тошар,
Оҳу додим бошимдан ошар,
Ҳеч бўлмаса беш олти яшар,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Онажоним ҳолимни сўрган.
Яқинларим ҳўп яхши кўрган,
Дадажоним опичлаб юрган,
Яна бола бўлиб қолсайдим.
Муаллиф: Комила Қиз.✍
Муаллиф ҳуқуқи ҳимояланган.
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g