риб ишламоқчи бўлиб тургандим.
Россияга бордим , аммо шерикларимдан ажралиб тоғамни қидириб кетдим. Уни топиш қийин бўлмади . Бир амаллаб ҳузурига кирдим. Мен синглингиз Моҳинурнинг ўғли Наримонман дедим. У бақрайиб ўтираверди. Гап таъсир қилмади . Қаттиқ алам қилди . Аламимга чидолмай " Эссиз, Жамшид додам камроқ қамчилаган экан , яхшилаб урганларида эслаб қолган бўлардингиз" дедим .
Бурилиб чиқиб кетаётганимда "Тўхта" деди. Эртаси куни бир касалхонага олиб борди. У ерда оғзимни кўрпачадек очиб, милкларимга қулоқ ковлайдиган пахтали тозалагичга ўхшаган нарсани тиқиб айлантириб олишди" . Орадан кўп ўтмай қўлимизга "Сходства - 99,91% деган маълумотнома олиб чиқиб беришди. Кейин билсам тоғам мени ДНК текширувидан ўтказдирган экан.
Ташқарига чиққач "Хафа бўлмайсан, ҳозирги кунда жиянларим қўзиқориндек бодраб чиқаяпти" деди .
Кейин ишларим беш бўлди деб ўйлагандирсан - а ? Қаерда ? Мен уни даргоҳида қораш қулдек икки йил ишладим . Унча- мунча пул тўплаб уйга қайтдим .
У кетаётганимда "Мени номимга доғ туширма, муносиб жиян бўл! " деб кузатиб қолди . Мен ичимда "Ебсан!" дедим- у , аммо унга индамадим.
Изимга қайтиб унга муносиб "бойвачча жиян" бўлишни хаёл қилдим. Аммо бунинг ўзи бўлмас экан . Кейин ўзимга ўхшаган бир , иккита "учар"ларни топдим. Ўзимизча пухта режа тузиб , шаҳардаги номи чиққан тилла магазинни кечаси шартта босдик.
Режамиз иш берди . Изимизни думимиз билан яхшилаб супургандик , аммо унинг миси кейин чиқди. Тиллаларни Чор-су бозорида сотаётиб қўлга тушдик .
Тўрт йигит барчамиз қамаладиган бўлдик . Кейин мен тоғамга соғинчли салом йўллашдан бошқа илож тополмадим :"Йўлини қилмасангиз , тоғам эканлигингиз ҳақида оламга жар соламан, мисқоллаб йиққан обрў- эътиборингиз, ҳамма хавас қилалиган мавқеингиз бир пул бўлади. Қўлимда ДНК натижалари қайд этилган маълумотноманинг иккинчи нусҳаси турибди"
Хатга тиржайган калла суратини чиздим- у , тагига "Любая бизнес - хараша!"
"Муносиб жиян" деб имзо чекдим ...
Кўп ўтмай "беайблигим" исботланди. Тоғам ҳам энди менга "ҳурмат" билан қарайдиган бўлди. "Қўрқса ҳурмат қилади" деганлари шудир- да .
Орада бир келиб онам билан ҳам кўришиб кетди . Бу вақтда мен анча ўзимни тиклаб олгандим .
Тоғам ўшанда "Муносиблик ҳақидаги гапимни ўзимга қайтариб айтиб ёмон ўсал қилдинг одамни" деганидан бошлаб Ўсал номини олдим .
Ўсал тин олди . Князь уни гапиришдан тўхтаганидан фойдаланиб , ўзини қизиқтирган саволни берди :
- Айтинг- чи , тоғангизни Ҳорун дейишади , яъни тарихда яшаб ўтган ўша машҳур Ҳорун ар- Рашидга ўхшайди дейишади. Бу дегани "Унинг қўли очиқ" дегани деб ўйлардим . Аммо ҳозирги ҳикоянгиздан ... - Князь ерга қаради
- Тоғамнинг қўли ҳақиқатдан ҳам очиқ- деди Ўсал изоҳ берганча , - фақат ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@BekalarUchunhttps://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g