💥Дилбар. 2-қисм.
Муаллиф: Нодира Қосимова.
__Кунда мени алдаб келгансиз.
Дилбар Одинани елкасини икки қўлида ушлаб, силтади.
__Ха ёлғон, даданг хатто қўнғироқ хам қилгани йўқ.
Одина бақирди.
__Қилмасин, керакмас менга ундай дада.
Дилбар қоронғу бўлишига қарамай, кўчага чиқиб кетди.
Одина ортидан йиғлаганча қолди.
Дилбарни, кўчага чиқиб кетганини кўрган Нодир, ортидан чиқди.
__Дилбар, қаёққа?
__Мен кетишим керак, дадамни олдига боришим керак.
Дилбарни, хаёли халиям ўзида эмас эди.
__Есинг жойидами, шу маҳалда қандай бормоқчисан дадангни олдига?
Нодир Дилбарга етиб олиб, тирсагидан ушлаб тўхтатди.
__Етиб бормасам, кейин кеч бўлиши мумкин.
__Нима довдираяпсан, нима бўлди ўзи?
__Дадам.... Дадам уйланаётган экан...
__Нимааа? Аммамчии?
Нодир хам эсанкиради.
☘☘☘☘☘☘☘
__Ассалому алайкум.
Хонага Носир киргач, Зулфия салом сола бошлади.
__Ваалайкум ассалом.
Носир, Зулфияни олдидан, беписанд ўтиб, кастюмини ечиб, диванга ташлаб, ўзи креслога ёнбошлади.
__У ерда ётманг, келинг диванга.
Зулфия эпчиллик билан, Носирни кастюмини олиб, вешилкага илди.
__Сиз ётаверинг, чарчагандирсиз. Менга шу ер қулай.
Носир чуқур хўрсиниб, кўзларини юмди.
__Нега чарчайман? Хали чарчайдиган иш қилмадикку.
Носир Зулфияга, ялт этиб қаради. Зулфия нозланиб, Носирни олдига ўтириб, оёғини уқалаган бўлди.
__Нима қиляпсиз?
Носир, ўрнидан турмоқчи эди, Зулфия ушлаб қолди.
__Чарчагандирсиз, оёғингизни уқалаб қўймоқчиман.
Носир яна жойига қайтди
__Бориб, дамингизни олинг, мен вақтлироқ туришим керак. Одинани олиб келишга бораман эртага.
Зулфия индамай бориб, диванга жойлашди. Ёнбошлаб, кўз ёш қилди.
☘☘☘☘☘☘
__Қизим, мени кечир. Дадангни мен мажбур қилдим.
Одинага орқа қилиб, тинмай йиғлаб ётган, Дилбарни Одина қучди.
__Билганингиздан қолмабсизда?
Мен сизга айтган эдима, менга қўйиб беринг деб, жинни бўлмасам, сизга эргашиб келаманми?
Дилбар ўтириб онасига қаради.
__Шу тақдирни ўзингизга қандай раво кўрдингиз? Сиз шунга муносибмисиз?
__Менга хам хавасми қизим? Бувингни кўрдингку, кўзимни очирмади.
Дилбарни, юзидаги сочларини қулоғи орқасига олди.
__Биз, кучли бўлишимиз керак қизим.
Одина, Дилбарни бағрига босди.
☘☘☘☘☘☘☘
__Шартми, сахардан боришинг? Сайёра ая қошларини чимирди.
__Ха шарт, шарт ойи. Нийятингизга етдингиз, энди мени тинч қўйинг.
Зинадан, шошиб тушаркан, Носир жахл қилиб гапирди.
__Мен хали нийятимга етганим йўқ, қачонки ўғил набирани қўлимга оламан, кейин тинчийман.
Сайёра ая бақирганча қолди.
__Ойижон, хафа бўлманг.
Зулфия келиб, Сайёра опани елкасини силади.
__Тез-тез харакатингни қилсанг, ўзингга қаратиб оласан.
__Хўп ойижон, харакат қиламан.
Зулфия, Сайёра аяни елкасига бошини қўйди.
☘☘☘☘☘☘☘
Тушликдан сўнг, Бухорога етиб борган Носир, қизини тунд қиёфасини кўриб, хайрон бўлди.
__Асал қизим ўзимни. Салом беришни хам унутдингми?
Носир, Дилбарни олдига келиб, икки қўлини ёйди.
__Сиз асал қизингизни, асал хотинингизга алишиб бўлдингиз. Кетинг сизни кўришни хохламайман.
Дилбар тескари қараб, хонасига кириб кетди.
__Ким экан Дилбар.
Одина, солғин охангда гапирди.
__Ерингиз келибди, куёвбола.
Дилбар зарда қилиб гапирди.
Одина шошиб ўрнидан туриб, эшикка чиқди.
__Ассалому алайкум....
Одинани қовоқлари ишиб кетган эди.
__Ваалайкум ассалом. Сенга нима бўлди? Ахволинг яхшими.
Йигирма кунда, сочларига оқ оралаб, юзлари сўлиб қолган аёлини олдида, ўзини айбдордек хис қилиб турарди.
__Яхшиман.
Одинани, кўзидан ёш думалади.
__Яхшига ўхшамаяпсан.
Келиб Одинани қучди.
__Қочинг, қўйиб юборинг.
Одина, ўзини олди
__Дилбарга нима бўлди? Мен билан саломлашмади хам. Ёки хаммасини айтдингми?
__Мен айтмадим. Тўй видеоларингиз тарқаб ётибдику. Шундан билиб қолди.
__Дилбар....
Носир Дилбар кириб кетган хона томон юрди. Ортига қараб
__Тайёрланиб тур, мен қизимни олиб чиқай, кетамиз.
Носир Одинага гапириб, хонага кирди.
__Дилбарим, сен мени нотўғри тушундинг. Буни хаммаси бувингни оғзини юмиш учун эди.