__Ха.. бувим бахона. Нега шунча кундан бери хабар олмадингиз. Қўнғироқ хам қилмадингиз. Ойимчангиздан бўшамадингизми?
Дилбар тескари қараб, ёшларини артди.
__Қизим, уйда гаплашиб оламиз. Тайёрлан кетамиз.
__Мен кетмайман. Ўша хотинингиз билан бир уйда яшамайман.
Дилбар Носирни олдига борди.
__Ўшани деб бизни йўқотганингизни тушундингизми энди? Сизни дада дейишга хам ор қиламан.
Дилбар яна тескари қараб олди.
Эшик олдида уларни сухбатини, эшитиб турган Одина унсиз, оғзини қўллари билан ёпиб йиғлар эди.
Носир жахл қилиб ташқарига чиқмоқчи эди, Одинага дуч келди.
__Сени деб бўлди хаммаси, сени шартингни бажараман деб, қизим мендан кечди. Тушундингми?
Носир, Одинага бақирди.
__Нима қилай? Чорасиз эдим.
Одина, Носирни қучоқлаб олди.
__Менга хам хавасми? Сизни биров билан бўлишиш.
__Сени нима мажбур қилди, шунчалик уйланишимни хохлашингга?
Носир, Одинани икки елкасидан ушлаб, кўзларига боқди.
__Хеч нарса.
Одина хиссиз жавоб берди.
__Алдашни хам эплолмайсан.
Бор Дилбарни олиб чиқ, уйга кетамиз.
__Дадаси, мен Дилбарни ўзим йўлга соламан. Сиз кетаверинг, қизингиз ўзингиздек қайсар. Йўқ дедими? Демак кўнмайди.
__Ертага келайми?
Носир умид билан, Одинага термулди.
__Йўқ, ўзим қўнғироқ қиламан. Яқин йўл бўлса экан, кунда келишга.
Одинани юрак бағри эзилар эди. Энди аввалгидек эмас, кундошлик азоби билан яшаши керак эди. Носирни бир зум хам қўйиб юборгиси келмасада, иложи йўқ, алдаб жўнатиб юборди.
__Бечора, Одишим. Юзлари сўлиб қолибди, озиб тўзиб, бир ахвол бўлиб кетибди. Лекин гўзаллигини йўқотмаган.
Дилбарим, хатто юзимга хам қарамадия? Мени кечирармикан?
Хаммасига ўзим айбдорман, ўша куни онамни гапига кириб. Хомиладор, холига хам қарамай, номардлик қилмаганимда, хозир икки ўт ўртасида ёнмасмидим.
Носир, йўл бўйи ўйланиб кетди. Бўлаётган воқеаларга эса, фақат ўзи айбдордек эди гўё.
☘☘☘☘☘☘☘
__Келин, кечаги тун яхши ўтганмиди? Эрингиз мана кечаси бўлди хамки йўқ.
Сайёра ая қошларини чимирди.
__Ойижон, ўғлингиз мени ўзига яқинлаштирмади. Менга қиё хам боқмади.
Зулфия, бироз уялиб, кейин дадил гапирди.
__Уятее, сендек ёш чиройли қиз. Битта эркакни ўзига қарата олмаса. Сен шундай қилгинки, сендан бошқасини демай қўйсин.
Мен Одинага айтгандим, келмай туринглар деб, сен мослашиб олишинг учун. Харакатингни қил. Ўғил туғиб берсанг, сени тиллага кўмаман.
Зулфияни ёнига ўтказиб олиб, қўлидан сиқди
__Хали кўрасиз, мендан бошқасини ўйлашга хам, вақти бўлмай қолади.
Зулфия, ўткир нигоҳи билан, Сайёра аяга қаради
__Ана яша, бор экансанку? Кейин Одинага, бирорта уйни берамиз, Дилбар билан яшайверади. Эрингни махкам ушла, биласан жуда бой.
Яна бошқаси илиб кетмасин, сенга ишониб келин қилдим.
__Рахмат ойижон.
Зулфия айёрлик билан, Сайёра аяни қучди.
☘☘☘☘☘☘☘
__Дилбар, мен сенга шундай тарбия берганмидим? Ўз дадангга, юзингни бурасанми? Уялмайсанми, кап катта қиз.
Одина, Носирни кузатиб киргач. Дилбарга танбех берди.
__Ха шунақа тарбия кўрганман, шу ёшида эрини бировга қўш қўллаб топшириб юборган сиз уялмай, қизи бўйига етганда, уйланган дадам уялмай, қариган чоғида, ўғлини икки хотинли бувим уялмай, мен уялишим керакми? Шунчаликка борасиз деб ўйламаган эдим. Агар шу нийятингиз, бор эканини билганимда, икки дунёда бу ерга келмасдим, икки дунёда дадамни уйланишига йўл қўймасдим, тиш тирноғим билан бувимга қарши чиқардим, ва сизни химоя қила олардим.
Сиз хам кетинг, эрингизга қўшилиб, мен у уйга бормайман.
__Яхши келдингизми?
Носир тонда уйга кириши билан, Зулфия ёнига югуриб борди.
__Нима эди? Яхши келаманми? Ёмон келаманми? Сенга нима?
Носир, бор аламини Зулфияга сочди
__Мен нима қилдим? Айбим нима?
Зулфияни кўзлари ёшланди.
__Айбинг шу уйга келганинг. Сени деб, мени қизим уйга қайтишни хохламади, тушуняпсанми? Хохламади.
Носир, Зулфияни юзига яқин келиб бақирди.
__Хой сен бола, нега келинимга бақирасан.
Сайёра ая, Зулфияни елкасидан қучди.
__Ойи, хаммасига сиз айбдорсиз. Тинч хаётимга рахна солдингиз. Қандай бахтли эдим. Сизни деб мана бахтсизман, нийятингизга етдингиз энди мени тинч қўйинг.