— Ўша қиз ким эди?
— Орзу...
— Сиз уни танир эдингизми?
— Йўқ. Шунчаки у ҳақида акамдан жуда кўп эшитганман, уни севар эдилар...
— Нега севар эди....
— Чунки у бундан 5 йил аввал вафот этган.
— Узр, билмагандим кечирасиз...
— Ҳеч қиси йўқ. Акам менимча уни ўлганига ишона олмаяптилар. Сизни ҳам у деб ўйлаб...
— Хафа эмасман.
— Биласизми, акам ҳали ҳам ўша қизни севади. У ўлганида..
— Нима ўлганида?
— Ўзини ҳам ўлдирмоқчи эди?
— Нима? — оғзим очилиб қолди.
— Ҳа у ўша қизни жуда қаттиқ севарди. Ўлди деган хабарни эшитиб, бутун дунёга ўт қўймоқчи ҳам бўлган.
— Нега ўлган у қиз?
— Жарликдан ўзини ташлаб юборган экан...
— Сабаб?
— Сабабини сўрасам менга ҳеч айтмасди.
— Ҳмм....
— Пари.
— Ҳа.
— Унга ёрдам беринг, аҳволи яхши эмас, ёрдамга муҳтож у. Сизни ёрдамингизга. — деди ўтинчли нигоҳлар билан.
— Сиз бу гапингизни қайси маънода айтаяпсиз?
— Оддий маънода. Шунчаки психолог сифатида унга ёрдам беринг. Ташқаридан аҳволи қанчалик зўр кўринса, ич ичидан тамом бўлаяпти.
— Мен акангизга психологлик қила олмайман. Унинг дарди севги. Мен психологман. Севги фариштаси эмас.
— Буни биламан. Шунчаки уни асл ҳолатига қайтиши учун далда бўлинг. Беш йилдан бери азобланиб келмоқда. Ичидагиларни сездирмаса ҳам, мен уларни жуда яхши биламан. Аҳволи яхши эмас. Айниқса, у сизни Орзуга ўхшатди.
— Дунёда бир бирига ўхшайдиган одамлар талайгина. Мени Орзуга ўхшашим ҳам ҳеч нимани ўзгартирмайди.
— Ўзгартиради. Айнан у сизда Орзуни кўриб, яхшиланиши мумкин. — деди йўлимни тўсиб.
— Иброҳим, агар у менда Орзуни кўрса, яраси янгиланиши мумкин. — тўхтадим мен ҳам.
— Янгиланмайди. Балки, шу йўл билан ҳаётида яна қайта севги дарахти куртак отар.. — дея тиржайди.
— Руҳий касалликлар шифохонасига жуда кетгингиз келяптими дейман-а Иброҳим? — қўлларимни қовуштириб олдим.
— Йўқ. Мен шунчаки, келинойим бўлишингизни жуда хоҳлайман. — унга қараб ўқрайдим. Кейин фикрини ўзгартирди, қисман. — Хўп келинойим бўлманг, аммо унга психологлик қилинг.
— Йўқ. — дедим зарда билан сўнг машина томон юрдим.
Машина олдига борсам, Саид ҳаёлларга берилиб ўтирибди. Секин бир икки марта томоқ қирдимда орқа тараф эшигини очиб ўтирдим. У эса менга худди одам кўрмагандек қараб турарди.
— Узр сўрамоқчимисиз? — дедим унга безрайиб қараб.
— Орзу, сени танидим. Бу аниқ сенсан. — гапларимга эътибор бермади.
— Исмим Пари! Ҳеч қандай Орзу эмасман. Тушундингизми?
— Пари?
— Ҳа, мени исмим Пари. Миянгизга шуни яхшилаб қуйиб олинг. Кейинги сафар исмимни айтишда адашмайсиз. — дедим қўпол овозда. У менга бироз қараб турдида кейин:
— Узр, кечирасиз. Чиндан ҳам даволанишим керак. — деди ўйланиб.
— Қанақа даволаниш? — унга тушунқирамай қарадим.
— Ҳеч уни унута олмаяпман. Ҳар сафар кўзимга кўринарди. Шунинг учун ҳам Англияга кетиб қолган эдим. Аммо Иброҳим менга сиз ҳақингизда айтган эди. Машҳур психолог деб. Ҳаммасини унутишингиз учун ёрдам беради, яна ҳаётга қайтасиз деган эди.
— Шунга сиз бу ерга келдингиз шундайми?
— Йўқ. Бунинг учун эмас.
— Унда нима учун?
— Соғинганим учун... Жуда қаттиқ соғинган эдим уни....
— Бу билан ҳеч қачон уни унутмайман демоқчимисиз? - осмондан тушгандек қаердандир Иброҳим пайдо бўлди:
— Нега унутмас эканлар? Албатта унутади. Сиздек психолог шуғулланади-ю, унутмас эканларми? — деди менга қараб кулиб.
— Иброҳим, мен қачон рози бўлдим. Бир эслатиб юборингчи? — унга бир қошимни учириб қарадим.
— Мана ҳозирда. Эътирозлар қабул қилинмайди. — дея машинани ўт олдирди. Саид эса жим. Назаримда у менга ишонмаётган эди. Шунинг учунми бир-бир, ора-сирада машина ойнасидан менга яширинча қараб қўярди. Таҳминларим тўғри чиқишидан қўрқиб, тезда Малакга: «Малак, дарҳол мени хотирам қайтганлиги тўғрисидаги шифокор берган хулосаларини йўқ қил. Саид шу ерда. Мен ҳақимда билади.. » дея хабар жўнатдим. Агар у тириклигимни билиб қолгудек бўлса, уни кўзи учун хотирасини йўқотган ва хотираси қайта тикланмаган Орзу бўлиб кўринганим яхши.
Давоми бор
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g