Қанча ўзимни ундан нари тортсам, у ўзига белимдан қаттиқ ушлаб шунчалик тортарди. Охири бу ноқулай вазиятдан чиқиш учун уни саволга тутдим:
— Саид, кимсиз ўзи? —кутилмаган савол берганим учун бироз довдираб қолди кейин эса:
— Ким бўлишим мумкин? — деди.
— Билмадим. Менга махфий хизмат агентлигида ишлайман деган эдингиз. Аммо интернетдаги хабарлар бу гапларингизни тасдиқламаяпти. — дедим. У эса чуқур нафас олди:
— Ҳақиқатни билибсанда, демак.. — мени янада ўзига яқинроқ тортиб, қулоғимга аста шивирлади.
— Афсуски, ҳа. — чиндан ҳам унинг аслида ким эканлигини билардим.
— Сенингча кимман?
— Аслида ким бўлсангиз ўша одамсиз. — ҳақиқатни айтдим.
— Айнан ким? — ярамас мени чигал вазиятда қолдирди. Энди унга нима дейман? Менинг бўлажак қотилим дейманми? Йўқ ундай дея олмайман. Ҳатто шундай дейишни жуда хоҳласам ҳам. Ўйла, Орзу, ўйла.....
— Ўзингизни менга ким деб ўйласангиз ўша одам. — миямга келган ақллироқ фикр шу бўлди.
— Сен мени ўзингга ким деб ўйлайсан? — ана сенга Орзу, савол беришни оқибати. Энди чигалликлар марказида ўтиравер ўйланиб.
— Ҳалиги...
— Айтасанми? — деди кўзларимга қараб.
— Ҳалиги.... — нима дейишимни билмаяпман.
— Орзу, нима жавоб бериш шунчалик қийинми? — палакат мени қисташда давом этарди..
— Келинг, бошқа мавзуга ўтамиз? — дедим саволига жавоб бергим келмай.
— Нима мен сенга ҳеч ким эмасманми? — деди ўзидан сал бўшатиб.
— Нега ундай деяпсиз?
— Мени севасанми ўзи?
— Албатта.... Сизни...се..va.man. — зўрға жавоб бердим.
— Унда нега саволимга жавоб бермаяпсан?
— ....Сиз ..мен учун ...энг ишонган ва энг суюкли инсонимсиз. — анчадан бери ўзи эшитмоқчи бўлган сўзларини айтдим. Ахир нияти мени ишончимга кириш эди-ку. — Сизчи мени севасизми? — дедим.
— Жонимдан ортиқ. Ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсан. — дея мени бағрига босди. Чиқишга уринсам ҳам бефойда қаттиқ қучоқлаганча пешонамдан ўпиб қўйди. Мана шу ланъати мусиқа ҳам ҳеч тугай демаяпти. Ёки атай яна бошидан қўйиб қўйишяптимикан-а? Тилим қичиб яна савол бердим:
— Саид, агар мени кимдир атайлабдан ўлдирса нима қиласиз, яъни кимдир мени ортимдан пойлаб, мени ҳар куни кузатиб юриб, менга суиқасд қилса нима қиласиз? — унинг юзи шунчалик ёмон аҳволга келдики, гўё ҳаёлида мен уни барча сирлари-ю режаларидан хабар топгандек эдим.
— Бундай бемаъни саволларни қаердан олаяпсан? — деди мени қаттиқроқ қучиб. — Сенга ҳеч ким зиён етказа олмайди. Мен бунга йўл қўймайман.
— Ваъда берасизми? Ҳаттоки ўша инсон мени ортимдан пичоқ урмоқчи бўлса ҳамми? — кўзларига тикилиб гўё шу йўл билан унинг нима демоқчилигини билишга ҳаракат қилардим.
— Ваъда бераман. Ҳаттоки ўша инсон ортингдан пичоқ урмоқчи бўлса ҳам.
— Раҳмат. Сизга ишонаман. — бу сафар уни ўзим қучоқладим.
— Арзийсан. Бошқа бунақа жиннича саволларни берма ҳўп.
— Ҳўп. Ҳаракат қиламан.
Шу суҳбатимиздан сўнг ланъати мусиқанинг миянғи чакаги ўчди. Ҳайрият... чуқур нафас олдим. Мусиқа тугагач бизнинг «ўхшамаган» рақсимиз учун ҳамма қарсак чалди. Ҳамма мени олдимга келиб ўзгача иштиёқ билан танишиш истагини билдиришарди. Мен эса уларнинг бераётган саволларига иложи борича самимий ва мулойим тарзда жавоб беришга ҳаракат қилаяпман.
Зиёфат жуда кеч тугади. Соат 00.00 да уйга қайтдим. Хонамгача оёқ учида секин билдирмай бордим. Хонага кириб чироқни ёқсам, ётоғимда Малак менга қараб жимайганча ухламасдан ўтирибди.
— Малагим, нега шу пайтгача ухламадингиз? — дедим шкафни очиб.
— Уйқум келмаганидан кейин сени кутишга қарор қилдим.
— Нега келмади уйқучанг, ёки атайлабдан ухламасдан ўтирибсанми? — мен ҳам уни ёнига ўтирдим.
— Ёғэе. Нега атайлабдан экан.... Шунчаки уйқум келмадида энди, вой, шунга шунчами? — кўзларини олиб қочди.
— Кўзингни олиб қочма. Аниқ мени кутиш учун атайлабдан ухламагансан тўғрими?
— Эҳ, Орзу, сендан ҳеч нимани яшириб бўлмайди. Ҳа, атайлаб сени келишингни кутдим.
— Ана бўлар экан-ку тан олсанг. Нега кутдинг мени?