— Истаганингча қўрқитишинг мумкин. Ҳужжатларни сенга берсам нима бўлишини жуда яхши биламан. Оиламдан кўра халқимизнинг саломатлиги мен учун афзал. Шундай экан бемалол. Қўлингдан келганини қил. — бошини мағрур тутганча жавоб бердилар.
— Яхши. Ҳужжатларни бермас экансан демак тирик қолишингдан фойда йўқ. — деди тепкини ушлаб.
— Мени ўлдириб ҳеч нимага эга бўлмайсан.
— Буни ҳали кўрамиз. — ўйлаб ўтирмай тепкини босди. »
Мен буларнимг биттасига ҳам ишонмаётган эдим. Чунки Саид менга кўрсатган видеосида дадамни Фарҳод Абдуллаев отиб ўлдирган эди. Кўрганларимнинг биттасига ҳам тушунмай қаршимдаги одамга қарадим.
— Мен буларга ишонмайман. Дадамни бу одам эмас Фарҳод Абдуллаев ўлдирган-ку.
— Йўқ. Фарҳод Абдуллаев дадангизни шунчаки жароҳатлаган. Сулҳга кўра Фарҳод Абдуллаевнинг мақсади фақат сизни олиб кетиш эди.
— Фақат жароҳатлаган бўлса, унда ўшанда мени сотиб юбормоқчи бўлганида «ўзига қўшиб қизини ҳам ўлдириб юборсам бўлар экан», деган эди-ку. Аниқ шундай деган эди.
— У дадангизни мен ўлдирдим деб ўйлаган. Дадангиз шифохонага олиб борилганда дадангизни тириклиги ҳақида ҳеч кимга хабар берилмаган. Шифохонадан чиқадиган куни эса Илёс Назаровнинг одамлари дадангизни яширинча ўғирлаб кетишган.
— Сабаб...
— Иккисининг ўртасида қандайдир ҳужжатлар низога сабаб бўлган. Бир томондан яхшилик учун фойдаланса бўладиган ва бир томондан акси. Кўпроқ у ҳужжат ёмонлик учун хизмат қилиши керак бўлган. Шунинг учун дадангиз у ҳужжатни Илёс назаровга бермаган. Илёс назаров эса у ҳужжатдан яхшилик учун эмас аксинча, ёвузлик мақсадида фойдланмоқчи бўлган. Дадангиз ва Илёс Назаров ўртасидаги зиддиятга ҳам мана шу ҳужжат сабабчи. Илёс назаровга ўша ҳужжатлар жуда муҳим бўлганлиги туфайли дадангиздан аввал оғир босиқлик билан сўрайди. Аммо натижа бўлмагач куч ишлатиб олишга қарор қилади. Дадангиз айтганидек Илёс Назаров дадангизни ўлдиргани билан ҳеч нимага эриша олмайди. Ва оилангизни бутун таг-туги билан йўқ қилмоқчи бўлади. Афсуски, у бунга улгурмасидан олдин дадангизнинг одамлари Илёс Назаровни йўқ қилишади. Ва унинг ўғли Саид Назаров катта бўлгач дадасини ўлимига сабабчи бўлган оила яъни сизнинг оилангиздан қасос олиш учун бир қанча режалар тузади. Режасига кўра, аввал сизни йўқ қилмоқчи бўлади. Агар эсингизда бўлса туғилган кунингиздаги отилган ўқни айнан Саид Назаровнимг ўзи уюштирган. Ва сизни машинада олиб қочган ҳам у. Ундан кейин сизга ўзини адвокат деб таништирган одамни ҳам Саид Назаров жўнатган. У олиб келган ҳужжатларда эса дадангиз сизга қолдирган меросни ўз хоҳишингиз билан Саид Назаровнинг номига ўтқазиб беришингиз тўғрисида ёзилган эди. Ва баъзи сабабларга кўра сизни ўлдириш фикридан қайтади. Чунки Нью-Йоркда яшайдиган эгизагингиз Нуралиева Малак ҳақида хабар топади. Янги тузган режасига кўра аввал ўзини сизни севиб қолгандек кўрсатади ва у ишончингизга кириш учун ҳамма ишга тайёр бўлади. Ишончингизга киргандан сўнг, оилангизни ичидан кемиришни режа қилган бўлади. Ўзини эса сизга махфий хизматда ишлайман деб таништиради. Ана шунақа гаплар. — бу гапларни эшитгунимча жинни бўлиб қолмаганимга хурсандман. Унга ҳеч бир сўз демасдан жойимда қотиб ўтирибман. Ҳаётимни бир бошдан кўз олдимга келтирдим. Ҳаммаси туғилган кунимдан бошланган экан. Айнан 19 ёшга тўлганимни ҳеч қачон унутмайман. Чунки ўша кун ҳаётимдаги ҳеч қачон эсдан чиқармайдиган куним бўлиб қолади.
Кафедан чиқиб машинага ўтирдим. Уйга боргим келмади. Бу аҳволимда уйга ҳам бора олмасдим. Уйдагилар сўраса нима деб жавоб бераман? Агар кимдир мени ташқаридан қараса худди яқинда ўлишини эшитган одам деб ўйларди. Аслида ҳам шундай. Яқинда ўлишим аниқ. Саидни режаларидан хабардор эмасман.
Машинада ҳаёл суриб ўтирар эканман, телефоним жиринглаб қолди. Экаранга қарасам Саид. Жавоб берайми ёки йўқ? Жавоб бермасам Малакга қўнғироқ қилади. Жавоб берсам овозим бошқача эканлигидан ҳавотир олади. Нима қилишимни билмай охири кўтардим. Иложи борича ўзимни ҳеч нима бўлмагандек тутишга ҳаракат қилиб жавоб бердим.