Ёки шу суҳбатдан кейин, Ҳабиб фотиҳани бузишини ўйладими?
—Ўзинг асра Аллоҳим. -деди кўзлари ёшланиб. Ҳабиб тўғри айтганди. Мусфира бу қалбидаги кемирувчи сирини унга айтгач, анча елгиллашгандек туйилганди.
Ҳабиб Мусфира учун ким?
Севгани эмас, дўсти эмас...
Сирдошими?
Яқин инсонлар бўлмайдими сирдош?
💫 💫
—Бурхоновлар офиси олдидаги барча кузатув камералари текширилсин. Бу ишни ким қилганини аниқлаш керак.
Мақсудов ва Бурхоновлар оиласини огоҳлантиринглар. Оила аъзоларига нисбатан назоратни кучайтиришсин.
Ҳабибни яралаган одам топилгунча, ҳаммани ҳаёти ҳавф остида бўлиши мумкин.
—Бурхоновларнику, тушиндим. Аммо Мақсудовларни нима алоқаси бор бунга? -ёрдамчи йигит сўради.
—Бундай таҳликали ишларни ҳар ким ҳам қилавермайди. Балки эски ишга алоқаси бормикан деб таҳмин қиляпман.
Одил Сулаймоновни яқинларини ҳам кузатинглар.
—Ҳўп бўлади.
Ёрдамчи ҳодим, Иброҳимдан керакли кўрсатмаларни олгач кетди.
Иброҳим Мафтунадан ҳавотир ола бошлади.
Кейин уни ўзи огоҳлантириш учун телефонини олди.
—Ало... Ассалому алайкум. -Иброҳимни кўп куттирмай, Мафтуна қўнғироққа жавоб берди.
—Ваалайкум ассалом. Яхшимисан? -деди Иброҳим уни овозини эшитиб, қалби таскин топаркан.
—Мен зўр. Ўзингиз қандайсиз? -Мафтуна ҳар доимгидек қувноқ оҳангда гапирди.
—Бироз чарчадим. Асли сени бугун бир жойга олиб бормоқчи эдим. Кутилмаганда жиддий иш чиқиб қолди.
—Эссиз, яна ўзгача адреналин ҳис қилдиргани олиб, борармидингиз?
—Йўқ! -ўша кунни эслаб бир энтикди Иброҳим. —Бошқача бир жойга олиб бормоқчи эдим. Бир инсон билан таништирмоқчи эдим сени.
—Ким экан? Аёлми-эркакми?
—Қайси ақл билан сени биронта эркак билан таништиришим мумкин? Сенга дақиқадан кўп қараганни, кўзини ўйиб олгим келса...
—Вай-ваей. -Мафтуна ёқтирган инсонидан рашкга мойил гапларни эшитиб севинди. —Аёл билан таништирсангиз, мен рашк қилсамчи? -деди таҳдид оҳангида.
—Қўрқиб кетдик Мафтунахон, яхшиям ёнимда эмассиз. Телефондан чиқиб бошимга солмайсизми мободо?
—Борингге...Сизга мумкин эканда. Бизга йўқми?
—Мен эркак кишиман. Эркакларда рашк кучли бўлади.
—Ким айтди қиз-аёлларда рашк йўқ деб. Айтасизми-йўқми?
—Болалар уйидаги тарбия қилган, Омина онамни олдига олиб бормоқчи эдим тентак.
Иброҳим қизни меҳрини севгисини ҳис қилиб, севинди.
—Эҳаа қачон олиб борасиз?
—Бир ишни ҳал қилай. Муаммо чиқди. Бўлажак божамни яралаб кетишибди. Сен ҳам эҳтиёт бўл. Шуни айтгани қўнғироқ қилгандим аслида.
—Божам? Ҳабиб Бурхоновними? -ҳайрон сўради Мафтуна.
—Ҳа ҳар эҳтимолга қарши икки оила ҳам эҳтиёт бўлгани яхши деяпман.
—Ҳўп, мен опам билан гаплашайчи. -Мафтуна ўйланиб деди.
—Мафтун...
—Ҳов...
—Ўзингни эҳтиёт. Менга ўзинг ўйлагандан кўра кўпроқ керак ва қадрлисан!
💫 💫
—Яхшимисиз Ҳабиб? -эндигина оила аъзолари чиқиб кетганди. Мусфира кириб хол сўради.
—Айбга буюрмасанг. Мен ётиб олсам. Бироз толиқдим. -деди Ҳабиб, оғриқдан бироз юзи буришиб. Ётиб оларкан.
—Бемалол! Бемаврид келдимми? Эшитиб туриб шошиб қолдимда узр.
—Узр сўрайдиган гап йўқ бу ерда.
—Ким қилди буни. -Мусфира стул олиб, Ҳабиб ётган крават ёнига қўйди.
—Аниқлашяпти. -Ҳабиб ана энди ўзи учун қулайроқ жойлашиб олиб деди.
—Бу қандай бўлди?
—Кутилмаганда. Офисга келиб энди машинадан тушгандим.
—Аллоҳ бир асрабди. -Мусфира ачиниб қаради.
—Ҳа бир қизга сени ёрдаминг керак. Деб жонимни сақлаб қолди менимча.
—Бир қиз? -ҳайрон бўлди Мусфира.
—Ҳа бир қиз! -Ҳабиб, Мусфирани жавоб-талаб юзига қараб, озгина оғриқ берсада. Қўлини чўзиб қизни қўлидан тутди.
—Мусфира дадам эрталаб бир гап айтганди. Фотиҳа ҳақида.
—Ҳа мен айтгандимки...
—Мени эшит. Ҳеч қандай фотиҳа бекор қилинмайди. Ҳаммаси ўз ўрнида қолади. -деди Ҳабиб жиддий.
—Лекин Ҳабиб, мен айтдимку... -Мусфира нигоҳини ердан Ҳабибга олиб ўтди. —Мен бундай фидоийликка арзимайман.
—Мусфира мен бир ўлимдан қолдим. Агар ўқ яхшироқ теккандан ўлиб ҳам кетардим. Асли эрталаб дадамга фотиҳани бекор қилмай туринг дедимку. Аниқ бир мақсадим йўқ эди. Ўйловда қолгандим.