Бухородаги янги университетга ким вақтинчалик ректор қилиб тайинлангани маълум қилинди
Жорий йилнинг 24 январ куни “Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 22-сон президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги янги университет ректори вазифасига
Собир Саидовни тайинлаган.Лекин Бухоро муҳандислик-технология институтининг амалдаги ректори Садоқат Сиддиқова янги университет тадбирларида ўзини ректор сифатида кўрсатаётгани айтилган. Бу эса университет ректори ким бўлади, деган саволда ноаниқлик юзага келтирган.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг матбуот котиби билан
talimxabarlari.uz сайти
мухбири боғланган.Назокат Абдукундузованинг таъкидлашича, Собир Саидов институт проректори, у вазир буйруғига кўра ректор вазифасини вақтинчлик бажариб турибди. Садоқат Ғаффоровнанинг лавозими 11 февралдаги тадбирда техник хато бўлиб, ректор бўлиб кетиб қолган.
Демак, ҳозирда тугатилаётган институтнинг ректори вазифасини бажараётган С.Сиддиқованинг янги Техника университетдаги лавозими маълум эмас.
Бухорода фан ва таълим