БЛОГнот


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Бошқаларнинг кула олишлари учун кўзёш тўкадиганларга, ҳаёт давом этиши учун ҳаётини қурбон қиладиганларга саломлар бўлсин!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Izohsiz.


Forward from: ERKIN BOZOROV | RASMIY
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
BIR YOQDA
Najmiddin ERMATOV she’ri

Musiqa muallifi: Odina Abdulhayeva

Telegram kanallarimiz:
@erkinbozorovv

@Najmiddin_Ermatov

Facebook / Instagram / Youtube


"Ўтганингиздан кейин намозга уйғотган кишиларингиз, ширинсўзингиз билан юпанч бўлганларингиз, яширин насиҳат қилганларингиз ёки самимийлик билан боққанларингиз сизни излашади.

Шундай экан, дунёда мусофир каби бўлинг. Ортингизда чиройли излар қолсин!".

Mubashshir Ahmad


Алишер ерда ётган олма пўчоқларини териб олиб, чиқинди идишга ташлаб келгачгина кўзлари намланиб қолган онасини юпата бошлади:
-Йиғламанг ойижон! Озгина қолди, кейин сиз ишламайсиз. Ўзбекча гапирсангиз тушунадиган роботни бошқариб турасиз холос.

У пича жим турди, сўнг яна мовий осмонга тикилиб , ниманидир қидирди. Бояги оппоқ кемага ўхшаган булутчани тополмай кулимсиради:
-Жаннатга кетибсан-а булутжон? Дадамни кўрдингми?
У кўча супурадиган оналарни хурмат қилар эканми?
У...у....
Мен жуда яхши одамнинг боласиман-а, тўгрими?!

Муаззам Иброҳимова


ЯХШИ ОДАМНИНГ БОЛАСИ

Катта кўчани супураётган онасига бир соатдан бери эргашиб юрган болакай анча совуқотган бўлсада миқ этмас, қайтанга қўлидан келганча онаизорга ёрдамлашарди.
Еттига қадам қўйган Алишернинг биттагина орзуси бўлиб -
кўча тозаловчи робот яратиш эди.

-Вееей, унақаси Японияда бор.Даааав-но ихтиро қилишган.

Ўртоги Жасур, ҳар доим шунақа ақллилик қиларди.

-Японларда бўлса нима қилибди? Мен ўзбек тилини тушунадиганини яратаман.

Онасининг ишхонасидагилар хазллашиб, йигитчани "штатсиз ишчимиз" дейишарди. Кўчалар тонг қоронгуси, ёки одамлар селгиган оқшомда супурилар, агар ҳамроҳ бўлмаса, онасини ажиналар қўрқитиши мумкин эди-да.

Чўнтагида ҳар эҳтимолга қарши солинган ўйинчоқ тўппонча бор. Ўқи йўғу, қўрқитса бўлади.
Хов анави узун ариқ раҳида эса тухумдек тошларни тўплаб борарди. Кўприк тагида ёгоч камони ва бир-иккита найзаси ҳам бор.
Хуллас, онаси супурадиган худуднинг ҳамма жойида болакайнинг қурол-аслаҳаларини топса бўларди.

Эх, тезроқ катта бўлиш ва роботни яратиш керак. Онаси яхшигина касал шекилли, аранг сермаётган супургисидан сал семизроқ эди, холос.

У отасини кўрмаган. "даданг ўлган " дейишарди.

Лекин, ўлмагани яхшироқ эди. Балки Соҳибларникига ўхшаган ўз уйлари бўлармиди?

Онаси оқсоқланади. Авваллари унча билинмас, кейинги пайтлар кучайиб, бир томонга йиқилиб кетадигандай оғиб юрябди.
Балки дадаси аллақачон онасини даволатган бўлармиди...

У ҳаёл сурганча чексиз, мовий осмонга тикилди, кемага ўхшаш оппоқ булутга қараб жилмайди ва дилидагиларни тўкди:

-Булутжон, сен жаннатга ҳам бориб турасанми?
Дадамни кўрганмисан? Агар уни учратиб қолсанг, айт:
Мен
ваъда қилган роботимни албатта яратаман. Чунки онам фақат ўзбекча буйруқ берадида...

Булут уни тушунгандай секин суза бошлади.
- Ана...Уреее, гапимни айтгани кетяпсан...

Аммо гапи тугамай, дўп этиб оёғи остига нимадир тушди. У муштидан сал каттароқ, чала ғажилган кўк олма эди.

Алишер атрофга аланглади ва икки қадам нарида тўхтаган басавлат машинани кўрди. Ундан
ўзи қурам бола ва яна бир киши тушди.
Алишер олма пўчоқ айнан шу машина ойнасидан отилганини тушунди. Шарт ўрнидан туриб, машина олдига югуриб борди ва боланинг йўлини тўсди:
- Олма пўчогини сен отдингми? Онам супуриб қўйганди, сен эса....Қани, ташлаганингни ердан олчи!

Беодоб бола экан. У кескин бош чайқади ва бўралаб сўкинди.
Уни ёнида илжайиб турган дадаси шекилли, ўғлини тергаб қўйиш ўрнига пўчоқни олишни буюрган мишиқига қараб бурнини жийирди. Кейин атайин машинадан яна бир олмани олиб, катта -катта тишлаб, ўзагини намоишкорона ерга отди:
-Онанг шу иши учун ойлик олади. Унга жонинг ачиса ёрдам бер!

-Сиз, сиз...ёмон дада экансиз!

Боланинг гаплари бўғзида қолиб, сўлақмондай эркак уни ёқасига ёпишди.
- Нима дединг, тирранча?

Узоқдан буни кўриб қолган онаизор, супургисини улоқтириб ёрдамга отилди. Боласини эркакнинг қўлидан ажратар экан, зўравоннинг кўзларига бир қарадию, қотиб қолди.
Эркак ҳам шалвираб қолганди.

-Сен?

Кейин хозиргина пийпалаб ташламоқчи бўлган йигитчага тикилиб, унинг қош-кўзларини ўз ўғлиники билан солиштирди ва ранги бўзариб кетди:
-Сарвиноз, бу сени ўғлинг...мен, мени ўғлимми...

Аммо охиригача гапира олмади.
Аёл кескин бош чайқади.

Рўпарасида турган одамни бир вақтлар еру -кўкка ишонмасди. У ҳам Сарвинозни қаттиқ севган, сал оқсашини ҳам инобатга олмай, уйланганди.
Тўйларидан кейин эса " ўзига ўхшаган чўлоқ туғмай, йўқот!" деяверган онасининг гапига кириб осонликча ажрашган ва дархол бошқасига уйланган эди.

У кўз очиб кўрган хотини ўғил туққанини эшитган, ўзидай майиб бўлса керак , деган гумонда бирор марта хабар олмаганди.
Шу сабаб .Алишерга "даданг ўлган" дейишарди.

Ота тўрт муччаси соғ, энг муҳими эса тантиқ, эркатой болаларининг тамоман акси бўлган зурриёдига қараб чуқур хўрсинди.




Узоқ давом этган дам олиш кунларидан кейин танам менинг руҳимни ишга судраб кетмоқда.

Mavlon Marasulov


Бизда буни Қулқула ёки Курка дейилади ва у бошқа оддий хонаки паррандалардан йирикроқ бўлиб нарида ўзига хос тожиси бор.
Қизиғи шундаки, буни
Америкада турк товуғи дейишади.
Туркияда ҳинд товуғи, Ҳиндистонда эса Перу товуғи дейишади.
Араблар Рим товуғи,
Римда француз товуғи, Францияда Куба товуғи,
Кубада Австралия товуғи,
Австралияда эса Марокаш товуғи дейишар экан. Майли хар ерда турли хил номлансада, пиширилгани барчага бирдек ёқимли ва фойдалидир.

Метанчи Ғайрат мпвзусидан чарчаган кўзлар учун озгина хуш кайфият...

Abduvohid Usta


Уйғотгич (будилник)лар пайдо бўлишидан аввал одамлар вақтида уйғониш учун шамларга михчалар ўрнатиб қўйишар эди.Улар михчани керакли,тўғри ўринга қистириш учун шамни ёниш вақтини ҳисобини олишарди. Шам эриб битгач,мих темир идишчага тушиб,эгасини уйғотишга кифоя қиларли овоз чиқарарди.

Устоз Анвар Аҳмад


Аёллари эркакларининг ҳайбатини ҳис қилмайдиган хонадондан уйлана кўрманг, азизлар!

Muqim Mahmud


"Qarg'alar uchsa qaraylik..." Bu cheksiz zulm oldida chorasiz qolgan onaizorlarning mungli ohu-nolasi edi aslida.
Bugun shu so'zlar, ko'ngilni aynitar darajada yoqimsiz musiqaga solinib, kuylangan qo'shiqqa jazavaga tushib, yuzida telbanamo tirjayish bilan o'yinga tushayotgan tartibsiz to'daga guvoh bo'ldim. Ularning soni juda ko'p edi, orasida yoshlar ham, keksaroqlar ham, ayollar ham; qora ishchilar ham, amaldorlar ham, saviyasizlar ham, o'zlarini saviyali deb hisoblovchilar ham bor edi.
Ularning jazavaga tushib, lekin yuzda tabassum bilan o'ynayotganlarini tomosha qilar ekanman, ko'zlarim olmasi ortida iliq bir narsa to'plandi. O'zimni bu holatimda telbadek his qilib ketdim. Men telbamanmi yoki ular? Ularni nima shu ko'yga soldi?..
"Chimyon" sanatoriysi oqshomlaridan ko'ngilsiz xotira.


"Менга салом бермай қўйишган эди..."

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди.

Давронбек Тожиалиев.


Mazlumlarning hisob oladigan kuni zolimning zulmidan dahshatliroq.

Ali karomallohu vajhahu


Forward from: Ustoz Kundaligi
Қашшоқлик нима? 

Қашшоқлик — тўйингга мерс айтиб, ўзинг автобусда ишга боришинг. 

Қашшоқлик нима? 

Ҳашаматли уй қуриб, табиат гўзалликларидан қуруқ қолишинг..

Қашшоқлик нима?

Қимматбаҳо соат тақиб, ўзинг вақтингни қадрига етмаслигинг.

Қашшоқлик нима? 

Қашшоқлик — расмда ўзингни бахтли кўрсатиб, аслида қалбдан бадбахт бўлишинг!

Қашшоқлик нима? 

Сарпога ҳашаматли жавон қилиб, ўзинг чети учган пиёлада чой ичишинг.

Қашшоқлик нима?

Қиммат машина олиб, ичингда кредитини ўйлаб сиқилишинг..

Қашшоқлик нима?

Дўстлар даврасида сахий бўлиб, ўз оилангдан пул қизғонишинг.

Қашшоқлик нима? 

Бренд кийимлар кийиб, қалб гўзаллигига беъетибор бўлишинг. 

Хуллас, қашшоқлик чарчатди, дўстлар..

Бир соатлик дунёда бахтли яшайлик!

@Ustoz_kundaligi




Тирноғинг тишлама, бўласан бахтсиз,
Дея уршиб берди Она қизини.
Ўша ондан бошлаб уч - тўрт ёшли қиз
Бахтсиздек сезарди энди ўзини.

Гоҳи битта сўзга боғлиқ тарбия,
Кескин ўзгартирар ҳаёт йўлларин.
Қизча мендек бахтсиз бўлмасин, дея,
Узиб олди қўғирчоғин қўлларин.

Илтимос, болага гапиринг ўйлаб,
Ҳурматли катталар, Ота-Оналар.
Шунда кўпаймасди , юртимиз бўйлаб,
Қўлсиз қўғирчоққа тўлган хоналар.

Mansur Nazarov


Davrimizdagi o'qituvchiga munosabat kelajakda xalqning boshiga tushadigan qop-qora kunlardan darak beradi.


Бир куни яхши бўлади дея аслида энг яхши бўлган кунларни ҳам ўтказиб юборманг.
"Ҳар куни яхши бўлади" денг.
"Бугун яхши бўлади" денг.
Янги ва яхши кун бошланди. Уни шундай давом эттиринг.
Дадил қадамлар ташланг, гўзал табассумлар улашинг, ширин сўзлар айтиш доимий шиорингиз бўлсин ...

Sohibjamol Bozorova


Benim bu derdim
Ne yağan yağmurda
Ne yalancı sonbaharda
Ne bomboş sokaklarda
Kırılmış her yanım
Kaybolur zaman saçlarında
Gözlerim sokaklarda
Sebebi isyan aşkım
İçim yanar içim kanar da
İsyan
Geriye bir avuç yalan
Beni bu derde sen attın da
Gittin ya kafam hep duman
Benim bu derdim
Ne yağan yağmurda
Ne yalancı sonbaharda
Ne bomboş sokaklarda
Kırılmış her yanım
Kaybolur zaman saçlarında
Gözlerim sokaklarda
Sebebi isyan aşkım
İçim yanar içim kanar da
İsyan
Geriye bir avuç yalan
Beni bu derde sen attın da
Gittin ya kafam hep duman
İçim yanar içim kanar da
İsyan
Geriye bir avuç yalan
Beni bu derde sen attın da
Gittin ya kafam hep duman.


Крокодил уяси

Крокодил кийикни бўйнидан сиқади-ю, сувга олиб кириб кетади.

Четдан туриб — уни бешавқат деб маломат қиламиз.

Аслида, оч болалари учун овга чиққанини кўрмаймиз.

Кийикка ачинамиз, крокодилга эса йўқ.

Чунки: сув остидаги ҳаётдан бехабармиз.

Крокодилни айблагандек — одамларни ҳам танқид қиламиз:

Нега унақасан? Нега жаҳлдорсан? Нега довдирайсан? Нега зўравонлик қиласан? Нега бошқаларга ўхшамайсан?

Қуруқликда кўрамиз-у, сув ости — оилавий ҳаётидан хабаримиз йўқ:

Балки меҳр кўрмагандир? Балки қийналгандир? Балки оилавий муаммоси бордир? Балки унга вақт ажратишмагандир? — қизиқмаймиз.

Хуллас, нима демоқчиман?

Сув остини кўрмасдан туриб — сув устига хулоса берманг.

@Ustoz_kundaligi

20 last posts shown.