Ҳамма бу “тадбир”ларнинг заҳарли эканлигини билади, лекин ҳеч ким буни айтишга ботинолмайди. Вазирлик йиллик режани ишлаб чиқади, ОТМлар буни бажаради. Бирорта ректор туриб айтса бўладию, бизга бунақа табдир керак эмас деб, айтолмайди, чунки ўсиши керак.
Токсик (заҳарли), микро бошқарувчи раҳбар аслида паст маҳсулдорлик ва паст маънавият манбаи ҳисобланади, лекин ўзини асл “маънавият”чи қилиб кўрсатади. Ўч олиш қўрқувидан, яъни ишини йўқотиши ёки лавозимда ўсишини ўйлаган ҳар бир ходим бу масалани ҳал қилишга журъат эта олмайди.
Иерархик орг.тузилма ҳам ходимларни бирор нарса гапиришига йўл қуймайди. Муаммо аниқ бўлса ҳам, ходимлар муаммони кўтариб чиқиш бефойда деб ҳисоблашади, чунки раҳбарият муаммони эътиборсиз қолдиради, ёки олди-қочди гаплар билан муаммони иккинчи планга ташлайди. Натижада дисфункция давом этади ва ходимларнинг руҳий ҳолати паст бўлиб қолаверади.