Кечаги йиғилишда президент;
“лавозимга қўйишда ходимнинг қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади” – деди.
2019 йил
дарё.уз’да чиққан мақоламда
дипломнинг мавжудлиги ишга жойлашишни кафолатламаслиги керак деб ёзганман. Масалан Тошкентда қайсидир номдор давлат университети сифатсиз бўлиши мумкин, ёки бунинг тескариси Тошкентда қайсидир хусусий университет сифатли бўлиши мумкин. Ҳозирда тиббиёт соҳасида ҳам анча жиддий муаммолар бор, АҚШ сингари буларга USMLE сертификациясини жорий этиш керак. Ҳозирда аксарият хусусий университетларда абгор ва сифатсиз таълим мавжуд, бу ерни битирганлар келажакда жамиятда қайсидир бир ишни бажаришади, шунинг учун олий таълим тизимида сертификацияни жорий этиш керак деб маслаҳат бергим келади, лекин қўрқиб турган жойим, бизнинг ўзбекчиликда ҳар бир янги тўсиқ 100% коррупцияга айланади, ўша сертификацияда ўтирганларнинг ўзи энг катта порахўр бўлиб чиқади.
2019 йилги
мақоламда “университетлар ўз намуналарига кўра диплом беришлари лозим, университетлар ўз мавқелари, билимлар сифати, профессор-ўқитувчилар таркиби билан кафолат беришлари лозим, ва давлат нусхасидаги дипломлар бекор қилиниши керак, чунки бу омил ҳам олий таълим сифатига таъсир қилади” - деб ёзганман.
Дипломни давлат кафолатлагани учун, сифатсиз давлат университетлари ҳам бу иммунитет ичида қутулиб, кўзга ташланмайди. Ҳар бир университет ўзини дипломини ўзи бериши керак ва таълим сифати учун вазирлик эмас ўзи жавоб бериши керак, 2-3 йилда сифатсизларни бозор ўзи аҳлатга чиқариб ташлайди, бундан қўрқмаслик керак. Тошкентда бир хусусий университет шу тажрибани бошлаган деб эшитдим.
Юқоридаги таълим шефлари, кеча президент
“нега бу ишлар президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?”- дея
сизлага савол қўйди, ва бу саволни сизларга минг бор айтган. Давлат раҳбари қачон бизга янги вазифа беради деб кутманглар, тинк-танк қуринглар, маслаҳататларни “обработка” қилинглар, экспертларни таклиф этинглар, чириган миялардан қутулинглар.
Манба.