Валий!
Масжидда бир бадавлат киши билан бир дарвеш намозда ёнма-ён туриб қолишди. Бир-бирига яқин тургани учун нимани ўқиб, қандай дуо қилишаётганини эшитишарди. Намоздан кейин дарвеш қўлларини очиб:
— Я, Роббим! Қорним очди, мени фалон овқат ва фалон ширинлик билан ризқлантир,- дея дуо қилди.
Дарвешнинг дуосини эшитган бадавлат одам ичида ғижиниб қўйди: “Менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Бундай қилгандан кўра, ўзимга тўғри келиб пул сўраса берардим. Энди унга бир чақа ҳам бермайман!”
Бадавлат одам шуларни ўйлаб ўтирганида, дарвеш масжиднинг бир бурчагига ўтириб уйқуга толди. Бироздан кейин масжидга қўлида бир патнис кўтарган эркак кириб келди. Ухлаб ётган дарвешнинг ёнига бориб, уни уйғотди ва қўлидаги патнисни унга тутқазди.
Дарвеш патнис устини очди. Бадавлат киши бу ҳодисани кузатиб турарди. Патнисда дарвеш бироз аввал дуосида сўраган егуликлар бор эди. Дарвеш қорнини тўйдириб, патниснинг устини ёпди ва эгасига қайтиб тутқазди. Бу ишдан ҳайратланган бадавлат одам қизиқиб егукликларни олиб келган кишига яқинлашди:
— Сен кимсан, оғайни?
— Мен ҳаммоллик қилиб оиламни боқаман,- деди патнис кўтарган киши.
— Бу одамни танийсанми?
— Йўқ…
— Бу овқатларни ким юборди?
— Ҳеч ким юбормади, мен олиб бордим.
— Унда, танимасанг нега олиб келдинг?
— Хуллас, мен фақир бир одамман. Ҳаммоллик қилиб турмушимни ўтказаман. Бир бой одамнинг юкини ташигандим, у кўпроқ пул берди. Бироз кўпроқ пул топганим учун имкони борида хотини мва болаларимнинг егиси келган маҳсулотларни уйга олиб келдим. Хотиним овқатларни тайёрлар экан, мен ухлаб қолибман. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. Менга шундай марҳамат қилдилар:
"Шу масжидда бир валий бор. У мана шу егуликларнир егиси келди. Уйингдаги таомларни унга олиб боргин, еганича есин. Қолганини сизлар ейсиз. Аллоҳ жалла жаллаҳу сизларга баракот беради. Бу ишинг эвазига сенинг жаннатга киришингга мен кафил бўламан.”
Уйқудан уйғонган заҳотимоқ патнисни бу ерга олиб келдим. Қолганига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз.
Бадавлат одам бу ҳолатдан ҳайратланиб, ҳаммолга ўтинди:
— Бу егуликлар учун қанча пул сарфладинг?
Ҳаммол сарфлаган пулининг миқдорини айтди.
— Сенга харажатларингдан ўн ҳисса ортиқ пул берсам, менга топган савобингнинг бир қисмини берасанми?
— Бўлмайди.
— Йигирма ҳиссасини берайми?
— Бўлмайди
— Эллик ҳисса… йўқ, йўқ, юз баравар берсам-чи?
— Беҳудага оввора бўлма! Нима берсанг ҳам бермайман. Бу ишим эвазига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивассаллам жаннатга киришимга кафил бўлдилар. Бутун дунёни берсанг ҳам, савобимни бермайман! Агар бу савобга сенинг насибанг бўлганида эди, бу иш сенга қисмат қилинарди. Қара, ёнма-ён намоз ўқибсизлару лекин сизнинг бойлигингизга савоб насиб этмабди…
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi