— Aтайин ўзингни совуққон қилиб кўрсатаяпсанми?
— Қўшилиб йиғласам ҳам ҳозир сизга далда беролмайман. Қалбингиз оғрияпди, бу оғриқ менинг далдам билан қолмайди. Шунинг учун ўзимни қўлга олишга урунаяпман. Зора сизга яқинроқ бўлсам шу орқали.
— Еҳ Феруза, Феруза, менинг қалбим пора-пора бўлиб кетди. Ҳозир қандай қилиб совуққон бўлай? Қаёқдаги битта такасалтанг йўқ жойдан пайдо бўлиб севгимни оёқости қилаяпди, қандай қилиб совуққон бўлишим мумкииин?
— Йенг.
Феруза йиғлаётганимни кўриб юзини тескари қилиб ўгириб олди. — Бизнинг пешонамизга шу битилган екан опа... Қиз боланинг тақдири шундай аччиқ екан... Минг йиғлаб-сихтамайлик бефойда бўларкан. Начора, бошга тушганини кўз кўрар.
— Хоҳламайман... Aнави сўтақўзига ерга тегишни истамайман...
Дедим пиққиллаб йиғлаганча. — Жиним суймайди уни. Бети кўчсин ўша безбетни. Уйланмай ҳар бало бўлсин. Нега айнан мен? Бошқа қариндошларимизда қиз йўқ едими жин урсин!
— Ишқи сизга тушгандирда
Феруза чидаб туролмадими йелкамга бошини қўйиб, қўлимни маҳкам қучоқлаб олди. — Балки уйидагилари сизни танлагандир. Ким билсин енди.
— Aна, Нисо бор, Хурши бор, Фари бор. Нега айнан мен? Шунча қиз бор-ку қариндошларимиз орасида! Шунчалик қариндошга уйлангиси келган екан ўшалардан бирортасини танласа бўлмайдими?
— Билмасам опа, билмасам. Нимадир дейишга ҳам ҳайронман.