Алишер Қодиров партияси маҳбусларга китоб ўқишни ўргатмоқчи
Энди китоб ўқиган ва уққан маҳбусларнинг жазо муддати қисқартирилади
“Миллий тикланиш” партияси хорижий тажрибадан келиб чиқиб, бир неча йиллардан буён китобхон маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш таклифини илгари суриб келаётган эди. Ниҳоят бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақида партия маълум қилди.
Ҳужжатга кўра, тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланмоқда.
Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланиши айтилган.
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook