Aspekt24 | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Music


Aspekt24.uz rasmiy kanali
Aloqa: @Aspekt_24_bot
facebook 👇https://www.facebook.com/groups/372716068488229/?re
Tiktok👇
https://www.tiktok.com/@aspekt24
Youtube👇 https://www.youtube.com/channel/UCK8k091mGFIS6gl2PcgahFA
https://aspekt24.taplink.ws

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Music
Statistics
Posts filter


Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Ўзгидромет эртага 27 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Диққат эълон!

Қидирувда кўмак сўраймиз. Жорий йилнинг 24 март соат 19-00да Бешариқ тумани  Қўрғонча маҳалласи ҳудудидан ўтган ариқдан эркак жинсидаги ёши тахминан 2 ёшларда бўлган, тан жароҳатларисиз мурда топилган. 

Болакайнинг белгилари: бўйи 80-90 см, вазни 10-12 кг, гавда тузилиши тўлачадан келган, буғдой ранг, кўзлари қора, қошлари текис.        

Эгнида: ёзувли футбол ва баскетбол тўплари расми туширилган, сарғиш жигарранг  женфер,  оёғида жигарранг пайпоқлари бўлган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу шахси номаълум мурда ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганлар яқин орадаги ИИО га ёки 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғона шахрида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси муҳокамаси ўтказилди.

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи томонидан аҳоли билан ўтказилган йиғилишида ушбу ҳолат содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, келгусида бундай салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олишга қаратилган зарурий чора тадбирлар тушунтирилди.

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Педагогларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди

Президент қарорига мувофиқ энди ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизи (866 250 сўм)га тенг мукофот олади.

Амалда бу мукофот меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи (577 500 сўм)га тенг эди.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


«Сен барибир ютқазасан». Имомўғли қандай қилиб мухолифат етакчисига айланди?

Туркия президентлигига номзод, коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган Акром Имомўғли мамлакатнинг энг машҳур сиёсатчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Имомўғли 54 ёшда, у мухолифатдаги Жумҳурият халқ партиясида етакчи шахс, шунингдек, Истанбул мэри – анчадан бери Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий рақибларидан бири ҳисобланади.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Эзгу ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида юртимизда, бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб дуолар қиламиз".

"В священный месяц Рамазан, когда сбываются все добрые надежды, мы возносим молитвы, чтобы в нашей стране, во всем мире всегда царили мир, взаимопонимание и доброта".

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


❗️Rasmiy munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda Shahrisabz shahar obodonlashtirish ishlari departamenti boshlig‘i N.Sattorovni xodimlar bilan bo‘lgan muloqotda odob axloq qoidalariga rioya etmaganligi hamda yomg‘irli kunda ishchilarni mehnatga jalb etganligi  yuzasidan Shahrisabz shahar hokimligi Matbuot xizmati qo‘yidagilarni bildiradi.

Ushbu holat shahar hokimligida bo‘lib o‘tgan yig‘ilishida tahliliy, tanqidiy muhokama qilindi. Yig‘ilish qaroriga  asosan Shahrisabz shahar obodonlashtirish ishlari departamenti boshlig‘i N.Sattorovga mеhnat  kodеksining tеgishli moddalariga muvofiq xayfsan intizomiy jazosi tayinlandi.

Bundan keyin mеhnat qonunlariga, odob axloq qoidalari talablariga rioya etishi  bo‘yicha N.Sattorov o‘z tushuntirish xatida bildirdi.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Икки муҳташам обида очилади
 
Бу йил Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуасининг тантанали очилиш маросимлари ўтказилади. Бу ҳақда 24 март куни бўлиб ўтган ифторлик тадбирида маълум қилинди.
 
Тадбирда давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида ижтимоий ҳаётда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.
 
Мамлакатда виждон эркинлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида конституциявий кафолатлар мустаҳкамланиб, ҳар бир ватандошнинг манфаатларини ҳимоя қилиш устувор йўналишлардан бирига айланмоқда.
 
Жорий йилда Рамазон ойи муносабати билан хайрли амаллар, меҳр-саховат ва ҳамжиҳатлик муҳити янада мустаҳкамланди. Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур ўрганиш, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Шу мақсадда, Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда. Ушбу лойиҳа нафақат Ўзбекистон, балки халқаро миқёсда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
 
Шунингдек, Самарқандда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мажмуаси қурилиши жадал давом этмоқда. Бу ерда музей ва илмий даргоҳлар билан бир қаторда 10 минг кишилик масжид ҳам бунёд этилмоқда.
 
“Насиб этса, бу йил Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуасининг тантанали очилиш маросимлари ўтказилади”, деди Президент.
 
Ўзбекистоннинг кўпмиллатли жамиятида тинчлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йил сентябрь ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида нуфузли халқаро анжуман – “Декларациялар мулоқоти форуми” ташкил этилади. Бу анжуман турли миллат ва диний эътиқод вакиллари ўртасида маърифий мулоқот учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
 
Бугунги мураккаб даврда Ўзбекистон тинчлик, ҳамжиҳатлик ва барқарор тараққиёт йўлида қатъий интилиб, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга бор куч ва имкониятларини сафарбар этмоқда.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Ижтимоий давлат тушунчаси ҳаётимизга кириб келди
 
📜 Конституциямизда белгиланган ижтимоий давлат тамойили ҳаётга татбиқ этиляпти. Бугунги ифторликда Президент Шавкат Мирзиёев:
Ҳар бир фуқаро эътибор марказида бўлиши керак. Эҳтиёжманд инсонлар ҳеч қачон ёлғиз қолмайди.”, дея таъкидлаб ўтди.
📊 Фақат сўзда эмас, балки амалда ҳам бир йилда амалга оширилган ишлар мисолида кўриш мумкин:
16 трлн сўм – кам таъминланганларга нафақа ва ёрдам пули тўланди.
176 минг киши – бепул тиббий ёрдам олди.
51 минг бола – боғчаларга жойлаштирилди.
130 млрд сўм – озиқ-овқат, кийим, коммунал харажатлар учун ёрдам берилди.
🫱 Бу – халқ дардини халқдек тушунадиган давлат сиёсати. Ижтимоий давлат – инсонийлик демакдир.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


❗️Энди 45 ёшгача бўлган одамлар ёш ҳисобланадиЖССТ ёш таснифини ўзгартирди

60 ёшгача — ўрта ёш, 75 ёшгача — кекса, 90 ва ундан юқори ёшдагилар — узоқ умр кўрувчилар саналади.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Айни пайтда Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ифторлик маросими бўлиб ўтмоқда

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Кўксарой” қароргоҳида ифторлик ташкил этилди

Унда Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий ва диний қадриятларни асраш ва ривожлантириш, Тошкентда бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда қурилаётган Имом Бухорий мажмуаси, Мотуридийнинг 1155 йиллигини нишонлаш ва бошқа муҳим ишлар ҳақида айтиб берди.

Ифторликда жумладан хорижий давлатларнинг элчилари, халқаро ташкилотлар вакилларига, диний конфессиялар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мактаб ва боғча директорлари маоши ошади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан мактаб директорлари маоши 20%, ўринбосарлариники 15% га оширилади. Боғча директорлари маоши эса мактаб ўринбосарлари маоши билан тенглаштирилади.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Трамп маъмуриятидагилар махфий ҳарбий маълумотлар сизиб кетишига йўл қўйиб берди

Доналд Трамп маъмурияти ўта қўпол хатога йўл қўйди. Президент жамоасидаги асосий арбоблар АҚШнинг Яманга зарбаларини муҳокама қиларкан, Signal тижорий мессенжерида махфий чат очиб, унга тасодифан The Atlantic нашри муҳарририни ҳам қўшиб қўйишди. Натижада АҚШнинг Ямандаги ҳусийларга қарши операцияси махфий режаси смс тарзида муҳаррирга ҳам жўнатилди.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
‼️ Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда қонунчилик талабларига риоя этмаган операторларга нисбатан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 46 прим 2 ва 198-моддаларига асосан чора кўрилди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ҳамда «Ўзкомназорат» Инспекцияси ҳамкорлигида олиб борилган тадбирлар давомида 2024-2025 йилларда Қонунда келтирилган талабларни бузган ҳамда «Ўзкомназорат» Инспекцияси кўрсатмаларини бажармаган 57 та субъектга маъмурий жарималар қўлланилди.

⚡️Эслатиб ўтамиз, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса – эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook




Бугун, анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади. Барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд юртдошларимиз, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.

Сегодня, по традиции, Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии ифтарлик. На ифтар, организуемый во всех регионах страны, приглашены представители старшего поколения, ветераны труда, религиозные деятели и интеллигенция, представители различных конфессий, лица с инвалидностью и малообеспеченные граждане, всего около 60 тысяч человек.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇹🇷 Эрдўғаннинг норозилик намойишларига жавоби:

- Туркияда давом этаётган норозилик намойишларига қарамай, президент Ражаб Тойиб Эрдўған кескин баёнотлар билан эмас, балки оддий фуқаролар билан учрашувлар орқали жавоб берди.

- У маҳаллий кафелардан бирига ташриф буюриб, у ердаги аҳоли билан суҳбатлашди, шунингдек, кўчада учраган фуқаролар билан мулоқот қилди.

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook



19 last posts shown.