"Ортиғини ишлатса ишлатсин, фақат табақалаштирилган тарифда" — Мирзамаҳмудов
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов "Лолазор" подкастида электр энергияси истеъмол учун киритилган 200 киловаттлик ижтимоий меъёр оширилиши кутилмаётганини айтди.
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов "Лолазор" подкастида электр энергияси истеъмол учун киритилган 200 киловаттлик ижтимоий меъёр оширилиши кутилмаётганини айтди.
Биринчидан, 200 киловаттлик норма эртага ошириш учун эмас, таҳлил қилиб, меъёрлардан ва истеъмолдан келиб чиқиб, барчасини ўрганиб чиққандан сўнг киритилган. Ўшанда таҳлил қилинганда истеъмолчиларнинг 60 фоиздан ортиғи 200 киловаттдан кам ишлатгани маълум бўлганди. Ундан ортиғини ишлатса ишлатсин, фақат табақалаштирилган тарифда. Мамлакатда электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми пасайиб кетган ва бунга истеъмол камлиги сабаб бўлган. Абонентлар сони ошганига қарамай 2023 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2024 йил июнидан сентябригача ойлик истеъмол ҳажми камайган. Яъни, истеъмолчилар ижтимоий норма ва табақалаштирилган тарифлар киритилганидан сўнг электр энергиясини тежай бошлаган.
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook