Йўқ аслида ёмон эмас. Бир зиёли қатлам сифатида обрў, аудитория, таъсир бор. Иш, пул бор (илгари иш ҳам, пул ҳам йўқ эди). Қора туш замонларидаги каби шунчаки борлигимиз учун гап эшитиб юрганимиз йўқ. Шу ижтимоий-сиёсий масалани айтмаганда, бошқа масалада гапириш, ёзиш эркин, эски замоннинг аҳмоқона чеклов ва мажбуриятлари йўқ. Ижод қилиб, илм қилиб, дунё кезиб юрибмиз.
Қора туш замонида нуқул депрессияда юрган бўлсак, ҳозир ҳарқалай кулишга кайфиятимиз бор — ҳамма нарсанинг устидан кулиб, ўзимизни хурсанд қилиб юрибмиз, чунки жа ўлиб кетаётганимиз йўқ, яшаса бўлади. Шунга жа ношукур бўлманглар. Яна нима қипперсин?