2017—2020 йилларда бир умид туғилиб, сураман деганлар сурмаган, зиёлилар фаоллашган, иқтисод ва медиа ўсган, сўз эркинлиги анча кенг бўлган давр экан. Сўз эркинлиги ана чекланади, мана чекланади деб қўрқиб юриб, карантин пайти чекловлар кўпайиб кетди, 2021 йилда бунга қарши ёзиб юрдик, фойдаси бўлмади. 2022 йилдан анча мослашиб қолдик. Ўзимизга эҳтиёт бўлиб, ёзиш мумкин бўлган нарсани ёзиб, яна баъзи масалаларда имкон қадар силлиқлаб ёзиб, қолган масалаларда ҳазил, юмор, постирония қилиб, фикримизга етти қават қоғозга ўраб берадиган бўлдик. Жамиятнинг бетоқатлашуви сиёсатни бетоқатлаштирдими, сиёсатнинг бетоқатлашуви жамиятни бетоқатлаштирдими, шуни тушунмай қолдим. Лекин ўзимизни чеклаб, икки томондан (жамият ва сиёсат) босим туфайли ўзимизни цензура қилиб яшашга қайтадан ўргандик.
Буёғи нима бўлади? Ҳеч нарса бўлмайди, ўрганиб қолдик, давом этамиз, ҳаммаси яхши, раҳмат. Саломат бўлинглар, аҳволимни сўраганларингга раҳмат яна бир бор.
Буёғи нима бўлади? Ҳеч нарса бўлмайди, ўрганиб қолдик, давом этамиз, ҳаммаси яхши, раҳмат. Саломат бўлинглар, аҳволимни сўраганларингга раҳмат яна бир бор.