Кеча нимадир бўлиб, шу каналчани бир бошидан қараб чиқдим. 2021 йил 9 март куни очган эканман. Бошида жиддий каналча бўлган экан. Асосан ҳукумат танқиди, сўз эркинлигининг бўғилишига қарши танқидлар, жамиятнинг радикаллашувига қарши танқидлар, сўз эркинлиги, демократия, либерализм ҳақида кескин нарсалар ёзган эканман.
Секинлик билан постлар ҳажми қисқариб кетиб, жиддийлик йўқолиб, ҳазилга ўтиб кетган экан. Бу учта нарсани кўрсатади: сиёсатнинг ўзгариши (танқидларга қарамай, барибир цензурани кучайтирворишди азаматлар), жамиятнинг ўзгариши (бетоқатлик ва радикаллик авж олди) ва мендаги ўзгаришлар (ҳаммасидан ҳафсалам пир бўлиб, юмор ва постирония билан Ўзбекистонда бўлаётган ҳамма нарсанинг устидан кулишга ўтиб кетдим). Уч ярим йилда шунча нарса ўзгарибди.
Мени саройликда, бефарқликда, бетоқатликда, яна бир нарсада айблайдиганларга кўрсатворинглар шу постни.