Яна бир қизиқ воқеа эсга кеп кетди. Шу декабрь ойида қайси бир тадбирда ўтирган эдим. Бир ёшроқ йигит келиб, Асановмисиз, суратга тушсак бўладими деди. Селфи қилди. Сўнг роса мақтади: ака, мухлисингизман, роса ўқиб бораман, фикрларингиз дунёқарашимни тубдан ўзгартириб юборди, бошқа одамга айландим...
"Асанов формати" одамларнинг дунёқарашига шу даражада таъсир қилаётганидан хурсандман десам, у йигитча, "Асанов формати"мас, "Форматдан ташқарида"ни ўқийман деди.
Шундан бери ўйлайман — бу ердаги "қани олдик!", "ҳай майли илтимос қиламан" деган постлар қандай қилиб дунёқарашни ўзгартириши мумкин?