Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
АҚЛИ ЗАИФ ШАХСНИНГ НИКОҲИ ВА ТАЛОҒИ
#никоҳ #талоқ
❓1382-CАВОЛ: Ақли заиф кишининг никоҳ ва талоқдаги ҳолати қандай бўлади. Яъни унинг никоҳдаги розилиги ва айтган талоғи шаръан эътиборга олинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар ақли заиф киши доимий жиннилик билан касалланган бўлса, унинг никоҳдаги берган розилиги ҳам, айтган талоғи ҳам эътиборсиз ҳисобланади. “Бадоиус саноиъ” китобида қуйидагилар айтилган:
فَلَا يَنْعَقِدُ نِكَاحُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ ؛ لِأَنَّ الْعَقْلَ مِنْ شَرَائِطِ أَهْلِيَّةِ التَّصَرُّفِ
“Ақли заиф киши ва ақлсиз ёш боланинг никоҳи боғланмайди. Чунки тасарруфга лаёқатли шахсга айланишнинг шартларидан бири ақлли бўлишдир”.
لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَجْنُونِ
“Ақли заифнинг талоғи тушмайди”.
Бундай ҳолатдаги мажнунни уйлаш зарурати туғилса, унинг валийси (отаси ёки ота томонидан яқин қариндошлари) никоҳда унинг номидан иштирок этади ва никоҳ битимида ақли заифнинг номидан ийжоб ёки қабулни амалга оширади.
Талоқ масаласида эса валий мажнуннинг номидан талоқ қила олмайди. Бундай ҳолатда агар мажнуннинг аёли ажрашмоқчи бўлса, қозига мурожаат қилади. Қози масалани батафсил ўрганиб, эр хотин орасини ажратади. Қози бўлмаган жойларда бу ишни ажримга масъул бўлган идоралар қилади.
Мазкур гаплар доимий давом этадиган ақли заифликка тегишли.
Баъзи вақтларда жинни бўлиб, бошқа вақтларда соғ бўладиган, яъни мавсумий мажнун шахсларнинг ҳукми ундаги ҳолатга қаралади. Соғ вақтидаги никоҳи ва талоғи соғлом одамлардек эътиборли бўлади. Жиннилиги тутиб қолган вақтда қилган иши ва айтган сўзлари юқорида айтилгандек эътиборга олинмайди.
أَمَّا الَّذِي يُجَنُّ وَيُفِيقُ فَهُوَ فِي حَالَةِ إفَاقَتِهِ عَاقِلٌ وَفِي حَالَةِ جُنُونِهِ مَجْنُونٌ
“Гоҳида мажнун бўлиб, гоҳида ҳушига келадиган киши ҳушига келган пайтда ақлли, жиннилиги тутган вақтда ақли заиф ҳисобланади”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar