АРНАСОЙДА ДЕҲҚОНОБОД ТАЖРИБАСИ АСОСИДА КАВРАК ЕТИШТИРИЛАДИ
Республикада ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлиги табиий захираларини сақлаш, уларнинг қайта тикланишини таъминлаш, маданий усулда каврак плантацияларини яратиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари ва уй хўжаликлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш, кавракдан олинадиган хом ашёни қайта ишлаш ҳамда тайёр ва ярим тайёр маҳсулот сифатида экспортга чиқариш, шунингдек, соҳага сармояларни кенг жалб қилиш мақсадида жойларда самарали ишлар олиб борилмоқда. Куни кеча Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигида “Маҳалла еттилиги” билан Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманига ташриф чоғида маҳаллий аҳолининг каврак ўсимликларни етиштириши ва касаначилик билан шуғулланиши борасида тажрибалар алмашилди. Дастлаб, Арнасой тумани ҳокими бошчилигидаги “Маҳалла еттилиги” билан биргаликда Деҳқонобод тумани Бўстон маҳалласида жойлашган касаначилик марказига борилди.
Деҳқонобод тумани ҳокими ташаббуси билан Бўстон маҳалласида ташкил этилган касаначилик марказида каштачилик, тикувчилик, чопонличилик, гиламчилик, кўрпа ва кўрпачалар тикиш борасида устозлар томонидан касаначиликнинг сир-асрорларини 120 нафардан ортиқ хотин-қизларга ўргатибгина қолмасдан, “устоз-шогирд” анъанасини давом эттириб янги иш ўринларини ҳам яратмоқда.
Арнасойлик хотин-қизлар Деҳқонобод туманидаги касаначилик фаолияти билан яқиндан танишиб, қўл меҳнати орқали каштачилик, тикувчилик, чопонлилик, гиламчилик соҳалари бўйича тажрибалар алмашиб катта таассуротларга эга бўлишди.
Шундан сўнг, Арнасой тумани маҳалла еттилиги Деҳқонобод тумани драйвери бўлган каврак ўсимлигини етиштираётган маҳаллалардан бири “Янги Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Юсуф Жўраев хонадонида бўлиб, каврак ўсимлигини етиштириш жараёнидан маҳсулот олишгача бўлган жараёнларни кўздан кечирди. Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги 12 маҳалласи кавракчиликка ихтисослаштирилганлиги боис, каврак етиштириш туманнинг драйвери ҳисобланади.Бугунги кунга келиб, Деҳқонобод туманида каврак ўсимлиги аҳоли томорқалари ва кооперация орқали катта ер майдонларда фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъектларда ҳар йили каврак мавсумида 3500 нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланади,-дейди Деҳқонобод туман ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шерзод Рахимов. – Мазкур каврак ўсимлиги уруғидан кўпайтириш орқала кўчатлари етиштирилмоқда ва уруғлари ҳам олиниб аҳоли даромадлари йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда.
Деҳқонобод туманида етиштирилаётган биргина каврак ўсимлиги орқали бир йилда 100 тонна маҳсулот олиниб, 20 млн доллардан ортиқ экспорт йўлга қўйилмоқда. Сердаромад манбаи бўлган ушбу каврак ўсимлиги арнасойликларда катта қизиқиш уйғотиб, етиштириш технологиясини ўрганиб қайтишди.
Айни пайтда маҳаллаларда фаолият юритаётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда Хотин-қизлар фаоллари томонидан оилаларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилиб, уларни моддий аҳволини яхшилаш мақсадида каврак етиштириш чоралари кўрилмоқда.
Эндиликда, Арнасой туманида камбағалликни қисқартириш бўйича каврак ўсимлигини етиштириш кенг йўлга қўйилиб, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқилади.
🌐Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|youtube|instagram