Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳридаги йўл ҳамда ижтимоий объектлардаги муаммоларни ўрганди
Дастлаб, Шароф Рашидов туманининг Учтепа ҳудудидаги йўл ўтказиш кўприги ва унинг атрофидаги боғдаги ҳолатлар кўздан кечирилди.
Мазкур ҳудудда ёритгичларнинг ишламаслиги, кириб келишда йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги ва боғ ҳудудларидаги камчиликлар айтиб ўтилди.
Туман мудофаа ишлари бошқармаси биносидаги муаммолар ҳам бирма-бир кўрсатилиб, мазкур ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди. Учтепа маҳалласидаги одамлар серқатнов жойга ер ости йўли барпо этиш бўйича соҳа вакиллари томонидан ўрганиб, таклиф киритиш масаласи айтилди.
Шундан сўнг, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида жойлашган дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, овқатланиш жойлари, йўлни ёритиш воситалари бўйича ҳолатлар кўрилиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида Жиззах шаҳри марказий кўчаларини ободонлаштириш, ёритиш тизимларида замонавий тежамкор технологиялар жорий этиш, бозор атрофини тартибга келтириш, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсизликни кучайтириш, савдо хизмат кўрсатиш марказларини тартибга келтириб, турли хил кўринишдаги ташқи рекламаларни тўғирлаш, бекатларни яхшилаш, транспорт хизматига эътибор қаратиш бўйича муаммолар танқид остига олинди.
Бу борадаги камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi