❤️ Имконияти чекланган шахслар учун ижтимоий шарт-шароитларни яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
13 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева АҚШ президентининг ногиронларнинг халқаро ҳуқуқлари бўйича махсус маслаҳатчиси Сара Минакара хоним билан учрашди.
Мулоқот давомида ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий шарт-шароитларни яхшилаш ва бу борадаги ишларни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги режаларга эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар «Инсон қадри учун» деган эзгу тамойил асосида ташкил этаётгани алоҳида таъкидланди. Бу борадаги ишлар С.Минакара хоним томонидан ҳам эътироф этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда инклюзив жамиятини ривожлантириш ва ногиронлиги бор шахсларнинг барча соҳалардаги фаоллигини оширишга доир чора-тадбирларни муҳокама қилди.
Шунингдек, ногиронликни олдиндан аниқлаш ҳамда коррекция қилиш, тиббий моделдан инклюзив моделга ўтиш ва сифат даражасини халқаро стандартларга мослаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Имконияти чекланган шахслар учун мақбул муҳитни яратиш, жамиятда мавжуд стереотипларни бартараф этиш ҳамда бу борада давлат ва нодавлат ташкилотларининг вазифалари хусусида ҳам фикр алмашилди.