Равшан Мадумаров шеъри
Илхом Жўраев ижроси
ФАРҒОНАДА…
Фарғонада бир қиз бор,
Қоши қаро қундуз бор,
Чақнаб турар кўзлари,
Манглайида юлдуз бор.
Ўн беш кунлик ойгина,
Гўзалликка бойгина,
Ҳов тоғдаги кийикдек
Шўхликлари сойгина.
Юзларидан адоман,
Сўзларидан адоман.
Мен шу қизнинг ишқида
Девонаю гадоман.
Ёлғизгина малагим,
Излаганим, керагим,
Уни бир кун кўрмасам,
Тўхтаб қолар юрагим.
1990.
Илхом Жўраев ижроси
ФАРҒОНАДА…
Фарғонада бир қиз бор,
Қоши қаро қундуз бор,
Чақнаб турар кўзлари,
Манглайида юлдуз бор.
Ўн беш кунлик ойгина,
Гўзалликка бойгина,
Ҳов тоғдаги кийикдек
Шўхликлари сойгина.
Юзларидан адоман,
Сўзларидан адоман.
Мен шу қизнинг ишқида
Девонаю гадоман.
Ёлғизгина малагим,
Излаганим, керагим,
Уни бир кун кўрмасам,
Тўхтаб қолар юрагим.
1990.