Қиш...
Ҳислатли келдингми қаҳри қаттиқ қиш,
Сенсиз туйғуларим ҳислар нотаниш.
Соғинганман сени сокинлингни,
Оппоқ қалблар каби ёрқинлигингни.
Чарчадим фасллар ситамларидан,
Бўрондек бостириб кирсин қувончинг.
Ҳар гал келар эдинг янги бахт билан,
Бир кам жойим тирнар тўлдир шахт билан.
Мени аёзинга айлантириб қўй,
Қалбимни ҳам музлат ўйлатма армон.
Фақатгина менга бардошингдан бер,
Ўзимни ўзимга қайтар ўзингдек.
Ойнадан термулиб йўлга қарайман,
Кумуш ранг жим жит қиш сени қутлайман.
Бағрингда ошиқлар шивирлаганча,
Лайлак қорларингдан тўлишар завққа.
Қиш совут юракнинг чўғдек аламин,
Менга ҳисларингни ўрни бўлакча...
Тинчликдан туғилиб сенга сатрлар,
Баҳорга интилиб боради кунлар.
Ҳаёлан боламан сени сеҳрингдан,
Иссиқ уйим ичра тўлар саргузашт!
Илк севгим қиламан гўё ундан рашк,
Юзига ажинлар тушган аёлни.
Маромига етиб сени зийнатинг,
Гаштинга иштиёқ ортиб боради.
Сени қишлигинги билган ҳар борлиқ,
Ёз учун ўзини аяб олади.
Қор маликасидек мағрур гул қизлар,
Оламни кўзига чулғаб олишган.
Сени тан олмайин сенга бўй сунмай,
Изминга мослашиб боришар билмай.
Ҳаётни эслатиб сирпанчиқингда,
Кўп нарса ўргатиб келдинг устоз қиш.
Эзгуликка буркаб ёғсин қорларинг,
Чин туйғу аланга олгунга қадар.
Қиш сени алдашга уринмасинлар,
Мени ҳам калтаклаб улғайтирган сен.
Фасллар ўрнида бўлсалар агар,
Бевақт узилмайди унган куртаклар...
Декабр 2016- йил
✍️Anvar MIRZO
https://t.me/Anvar_MIRZO_original
https://t.me/Anvar_MIRZO_original
Ҳислатли келдингми қаҳри қаттиқ қиш,
Сенсиз туйғуларим ҳислар нотаниш.
Соғинганман сени сокинлингни,
Оппоқ қалблар каби ёрқинлигингни.
Чарчадим фасллар ситамларидан,
Бўрондек бостириб кирсин қувончинг.
Ҳар гал келар эдинг янги бахт билан,
Бир кам жойим тирнар тўлдир шахт билан.
Мени аёзинга айлантириб қўй,
Қалбимни ҳам музлат ўйлатма армон.
Фақатгина менга бардошингдан бер,
Ўзимни ўзимга қайтар ўзингдек.
Ойнадан термулиб йўлга қарайман,
Кумуш ранг жим жит қиш сени қутлайман.
Бағрингда ошиқлар шивирлаганча,
Лайлак қорларингдан тўлишар завққа.
Қиш совут юракнинг чўғдек аламин,
Менга ҳисларингни ўрни бўлакча...
Тинчликдан туғилиб сенга сатрлар,
Баҳорга интилиб боради кунлар.
Ҳаёлан боламан сени сеҳрингдан,
Иссиқ уйим ичра тўлар саргузашт!
Илк севгим қиламан гўё ундан рашк,
Юзига ажинлар тушган аёлни.
Маромига етиб сени зийнатинг,
Гаштинга иштиёқ ортиб боради.
Сени қишлигинги билган ҳар борлиқ,
Ёз учун ўзини аяб олади.
Қор маликасидек мағрур гул қизлар,
Оламни кўзига чулғаб олишган.
Сени тан олмайин сенга бўй сунмай,
Изминга мослашиб боришар билмай.
Ҳаётни эслатиб сирпанчиқингда,
Кўп нарса ўргатиб келдинг устоз қиш.
Эзгуликка буркаб ёғсин қорларинг,
Чин туйғу аланга олгунга қадар.
Қиш сени алдашга уринмасинлар,
Мени ҳам калтаклаб улғайтирган сен.
Фасллар ўрнида бўлсалар агар,
Бевақт узилмайди унган куртаклар...
Декабр 2016- йил
✍️Anvar MIRZO
https://t.me/Anvar_MIRZO_original
https://t.me/Anvar_MIRZO_original