НАСОС СТАНЦИЯЛАРДА ЎРГАНИШЛАР БОШЛАНДИ
Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Э.Хуррамов насос станцияларда ўрганиш олиб борди.
Хусусан, Қарши туманидаги “Сарой”, “Дарёобод” ва “Худойзод” насос станциялари машина зали ҳамда бошқарув ускуналари(ЗРУ)лар том қисми кўздан кечирилди.
Насос станцияларининг таъмирталаб қисмлари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, станция бошлиқлари билан бирга барча камчиликларни бартараф этиш бўйича келишиб олинди.
Ғузор участкасида 200 дан ортиқ суғориш қудуқлари мавжуд. Уларни кузги-қишки мавсумда таъмирлаш мақсадида ЭЦВ насос агрегатларини таъмирлаш цехи ташкил этилди.
Бугун бошқарма бошлиғи цех фаолияти билан танишиб, галдаги вазифалар бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, насос станцияларидаги ёрдамчи хўжаликлар ўрганилди.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB