ҚАШҚАДАРЁДА КАТТА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Қашқадарёда “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусидаги республика семинари бўлиб ўтмоқда.
Семинар иштирокчилари дастлаб Қарши шаҳридаги “Абу Убайда Ал-Жарроҳ” зиёратгоҳида бўлишди.
Айни пайтда семинар иштирокчилари Косон туманидаги “Эсабой” маҳалласида аҳоли томорқаларида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот етиштираётган тажрибали деҳқонлар хонадони билан танишмоқда.
Ушбу маҳалланинг ички суғориш тармоқлари Аму-Қашқадарё ИТҲБ томонидан таъмирланиб, ҳозирги пайтда аҳоли хонадонлари кафолатли сув билан таъминланган.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB