НЕТВОРКИНГ: ҲАҚИҚИЙ АЛОҚАЛАР.
Нетворкинг (Таниш билиш) ҳаммага маълум: у имкониятлар, ҳамкорликлар ва кутилмаган эшикларни очишда муҳимдир. Аммо кўпчилик уни қандай самарали амалга оширишни билмайди.
Ҳақиқий НетворКИНГ бўлиш йўли.
1️⃣ Фикрлаш тарзи (mindset): Нетворкинг бу муносабатлар, шахсий манфаат эмас.
Нетворкингнинг асоси — муносабатлар қуриш.
Мақсад — узоқ муддатли алоқалар: Ҳар қандай суҳбатни фойда олиш учун эмас, ишонч қуриш мақсадида бошланг.
Берувчи бўлинг: Фикрлар, маълумотлар ёки ресурслар улашинг.
Амалий қадам:
Бирор кимга мурожаат қилганда, биринчи қадамда қимматли нарса таклиф қилинг: Масалан:
“Сизнинг бизнес стратегиянгиз жуда самарали! Мана сиз учун ривожланишингизни тезлаштиришга ёрдам берадиган ресурс.”
2️⃣ Чиндан қизиқувчан бўлинг: улар ҳақида гапиринг.
Одамлар ўз қийинчиликлари ва ютуқлари ҳақида гапиришни ёқтиради.
Очиқ саволлар беринг: Масалан:
-“Энг қийин мижозингиз ким бўлган?”
-“Қандай қилиб жамоангизни кучлироқ қилишга эришгансиз?”
Фаол тингланг: Диққат билан эшитинг ва қўшимча саволлар беринг.
Амалий қадам:
Суҳбатларда 70% вақт тинглашга, 30% вақт гапиришга сарфланг.
3️⃣ Онлайн платформалардан фойдаланинг.
LinkedIn каби платформалар нетворкинг имкониятларини кенгайтиради.
Профилингизни такомиллаштиринг: Жозибали сарлавҳа ва касбингиз ҳақидаги маълумот қўшинг.
Фаол иштирок этинг: Постларга маъноли изоҳлар қолдиринг.
Шахсан мурожаат қилинг: Постга маъноли изоҳ қолдиринг. Масалан: “Жуда яхши пост” дейиш ўрнига, “Сиз берган [аниқ мавзу] борасидаги фикрлар жуда фойдали экан. Менда шу мавзуда шундай бир тажриба бўлган...” дея ортиқча қиймат қўшинг. ”
Амалий қадам:
Кундалик 15 дақиқа LinkedIn да изоҳ қолдириш ёки фикр билдиришга бағишланг.
4️⃣ Нетворкинг тадбирларида стратегик қатнашинг.
Тадбирларда режали қатнашиш катта фойда келтиради.
Тайёргарлик кўринг: Қандай одамлар билан учрашмоқчи эканлигингизни олдиндан аниқланг.
Қисқа таништирув тайёрланг: 30 сонияда ким эканлигингизни ва тадбирдаги мақсадингизни тушунтиринг.
48 соат ичида боғланинг: Тадбирдан кейин қисқа ва шахсий хабар юборинг.
Амалий қадам:
Тадбирдан олдин учта асосий мавзуга оид фикр ва иккита савол тайёрланг.
5️⃣ Қайта боғланиш: муносабатларни мустаҳкамланг.
Нетворкингнинг 70% қисми қайта боғланишда.
Ҳар бир мурожаат шахсий бўлсин: Уларнинг шахсий хусусиятларига оид бир нарсани эслатиб ўтинг.
Ютуқларни нишонланг: Табриклар юбориш орқали муносабатларингизни мустаҳкамланг.
Мунтазам алоқада бўлинг: Ҳар ой ёки чоракда бир марта боғланинг.
Амалий қадам:
Ҳафтасига икки марта алоқани қайта тиклашни режалаштиринг.
6️⃣ Нетворкингизни ташкил қилинг: муносабатлар тизимини яратинг.
Кенгайиб бораётган тармоқни кузатиб бориш муҳим.
Тизим яратинг: Notion ёки Google Sheets да контактларни кузатинг.
Тармоқни секторларга ажратинг.
“Яқин доира”: Мунтазам алоқада бўладиганлар.
“Касбий доира”: Вақти-вақти билан ҳамкорлик қиладиганлар.
Амалий қадам:
30 дақиқа вақт ажратиб, контактларни кузатиш тизимини ташкил қилинг.
НетворКИНГ калити
Нетворкинг битим эмас, муносабатлар қуришдир. Сиз ушбу қадамларни амалга ошириш орқали нафақат тармоғингизни кенгайтирасиз, балки янги эшикларни очасиз.
📌 Сиз қайси стратегияни биринчи қўллайсиз? Фикрларингизни изоҳларда бўлишинг!
“Full Contact” дан 7 кун БЕПУЛ фойдаланиб кўринг: 👇
@IsaevFullContact_bot
Telegram: @AlisherIsaev_blogi
Instagram: AlisherIsaev_Milliard