НАТИЖА = АНИҚЛИК × КУЧ: МУВАФФАҚИЯТ ФОРМУЛАСИМуваффақият кўпроқ иш қилишда эмас; балки энг муҳим нарсаларни тўлиқ эътибор билан бажаришда. Формула оддий:
Натижа = Аниқлик × КучАниқлик: Бир нарсани аниқ мақсад қилиб қўйиш ва нима учун шу мақсад зарурлигини тўлиқ билиш.
Куч: Энергия, вақт ва ресурсларингизни ана шу аниқ мақсад сари йўналтириш.
Боксда, агар бутун куч билан зарба берсангиз-у, лекин аниқлик бўлмаса, нишонда адашасиз; агар аниқ мўлжал билан зарба берсангиз-у, аммо куч бўлмаса, рақибни йиқитиш имкони бўлмайди — муваффақият учун ҳар иккаласи ҳам зарур.
ФОРМУЛАНИ БИЗНЕСДА НАТИЖАГА ЭРИШИШ УЧУН ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАШ МУМКИН?
1️⃣ Аниқликдан бошланг: "Б" нуқтага аниқ таъриф беринг.
Ўзингиздан сўранг: Ҳозир менинг энг муҳим ягона мақсадим нима?
Аниқ бўлинг. Масалан, “Бизнесни ривожлантирмоқчиман” —
ноаниқ. Бундан кўра, “Мижозларни сақлаб қолишни яхшилаш орқали кейинги чоракда даромадни 20% оширишни хоҳлайман”, дейиш мақсадга мувофиқ.
Нега? саволини тушунинг. Бу мақсад нима учун муҳим? Жиддий сабаб билан боғланган мақсадлар эркин равишда тўлиқ куч билан амалга оширилади.
Аниқлик бўйича маслаҳат: Агар бир неча мақсадларингиз бўлса, уларни устуворлик бўйича жойлаштиринг. Ёзиб олинг ва аҳамияти бўйича тартиблаб чиқинг. Кейин энг биринчи муҳим бўлганини танлаб, уни амалга оширишга киришинг.
2️⃣ Бўлиб чиқиш: Аниқ мақсадни қадамларга бўлиб чиқинг.
Мақсадингиз аниқ бўлгач, уни майда, бошқариб бўладиган вазифаларга ажратинг.
Масалан, даромадни 20% ошириш мақсадида қилинадиган ишлар:
1. Ўсиш нуқталарини аниқлаш учун мижозлар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш.
2. Сотувчиларимга сотув усулларини такомиллаштириш учун тренинг ўтказиш.
3. Доимий мижозлар учун садоқат "loyalty" дастурини жорий қилиш.
Катта мақсадларни кичик амалларга бўлиш, хотиржамлик ҳиссини беради ва илк муваффақиятлар билан руҳлантиради.
3️⃣ Кучингизни йўналтиринг: Энг муҳим нарсага тўлиқ эътибор беринг.
Кўп ишни бир вақтда қилишдан воз кечинг. Бир устувор вазифани танланг ва шу ишга махсус вақт ажратиб, тўлиқ шўнғинг.
Масалан, ҳар куни 2 соат энг муҳим вазифаларни чалғимасдан бажаринг.
Энергиянгизни олиб қўядиган ишлардан воз кечинг. Мақсадингизга хизмат қилмайдиган вазифаларни топинг ва уларни бошқаларга юкланг ёки кейинга суринг.
Куч бўйича маслаҳат: Кун тартибингизни устувор вазифалар атрофида тўғрилаш учун вақтни блоклаш, рўйхатлар ёки самарадорлик иловаларидан фойдаланинг.
4️⃣ Мунтазам баҳоланг ва тўғрилаб боринг.
Ҳафта сайин ўз ютуқларингизни кўриб чиқинг. Ўзингиздан сўранг:
-Мақсадимга яқинлашдимми?
-Саъй-ҳаракатларим кутилган натижаларни беряптими?
Агар ривожланиш суст бўлса, қайта кўриб чиқинг. Балки аниқликни янада равшанлаштириш керакдир, ёки энг муҳим вазифаларга кўпроқ куч ажратиш керакдир.
Тўғрилаш бўйича маслаҳат: Нима иш бераётгани ва нима иш бермаётганини қайд этиб бориш учун журнал ёки махсус кўрсаткичлар жадвалидан фойдаланинг. Маълумотлар асосида онгли ўзгартиришлар киритинг.
ХУЛОСА: АНИҚЛИК ВА КУЧ УЙҒУНЛИГИАниқ мақсадлар билан йўналтирилган энергияни бирлаштирсангиз, натижа ажойиб бўлади. Кучни майдалаб юборманг, энг муҳим нарсаларга эътибор қаратинг. Муваффақият кўпроқ иш қилишда эмас, балки энг зарур ишларни амалга оширишда.
📌 Бугун кучингизни тўлиқ қаратиш мумкин бўлган бир аниқ мақсад нима?
Фикрларингизни изоҳларда бўлишинг!
“Full Contact” дан 7 кун БЕПУЛ фойдаланиб кўринг: 👇
@IsaevFullContact_botTelegram:
@AlisherIsaev_blogiInstagram:
AlisherIsaev_Milliard