"ОТ ЙИЛИ" ҚИССАСИ ҲАҚИДА
Шукур Холмирзаевнинг "От йили" қиссасида муаллиф назарда тутган моҳият ҳақида турли субъектив талқинлар мавжуд. Масалан, адиб Собир Ўнар: "От йили" қиссасида адиб от ва обрўталаб одам омухталигини ажойиб ифода этиб берган" – деб қайд этади.
Қисса ҳақида каминанинг фикрлари бироз бошқача.
Адиб кўзда тутган "От йили" – 1990 йил! Қисса сюжетига диққат қиладиган бўлсак, Бойчиборлар наслидан бўлган тойчоқ – Чибор селда оқиб келиб Бўри Қора каби бир нобакор кимсанинг қўлига тушади. Бу билан ёзувчи шундай зотдор от кимларнинг қўлида қолди, от – туркийлар тотеми – иқтидор, давлат бошқаруви рамзи – кимларга минги бўлди, деган саволнинг футурологик оқибатларини юксак бадиий ифода йўсинида, унга ниҳоятда тагдор маънолар сингдириб, баён этган...
Қиссада Чибор – ВАТАН тимсоли!
Бўри Қоранинг прототипи сифатида от йилида иқтидорга келган арбобни англаш мумкин.
Шу ўринда бир эл мақоли ўз тасдиғини топади:
"От кўрмаган мина-мина ўлдирар"...
(Мақолнинг давомини битиш ножоиз)
Алибек Анварий