Тергов судьялари: амалиёт қандай бўлади?
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини умумий қоида тарқасида қўлланилиши борасида ҳақли эътирозлар кундан кунга кўпаймоқда.
2025 йил 1 январдан жорий этиладиган тергов судьяси шахсни қамоққа олишга санкция беришни муҳокама қилишни бошлайди. Бироқ энди амалиёт қандай давом этиши ҳақида Олий суд ҳали жамоатчиликни батафсил хабардор қилгани йўқ.
Йил якунланишига 21 кун қолди. "Эски ҳаммом, эски тос" бўлиб қоладими ёки қамоққа олишга оид Пленум қарори қайта кўриб чиқиладими, деган саволлар ҳалигача жавобсиз қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида ҳар кимнинг исталган ахборотни олиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Шундай экан, жамоатчиликнинг одил судлов борасида айнан ушбу ахборотни олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоатчиликни хабардор қилсин-да.