Forward from: GENERALISSIMUS
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги қонун билан мустаҳкамланади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Тўхташевнинг таъкидлашича, ҳар бир инсон шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ Конституцияда мустаҳкамланган бўлса-да, афсуски, баъзи ҳолларда бузиляпти. Масалан, фуқароларнинг шахсий маълумотлари оммага чиқарилиб, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда муҳокама қилинишгача ҳам боряпти. Оқибатда одамлар ва уларнинг яқинларига маънавий зарар етиб, ҳатто оилалар бузилиб кетаётганини ҳам кўряпмиз.
Шунинг учун ҳам Олий суд ўз қонунчилик ташаббуси асосида ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини илгари сурди. Шерзод Тўхташевнинг фикрига кўра, қонун лойиҳаси фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Унга кўра, шахс ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилмаслик ҳақида огоҳлантирилган ва бу ҳақда мажбуриятни шахсан имзолаган тақдирдагина жавобгарлик чоралари қўлланади.
Депутатнинг айтишича, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган бундай қонуний тартиблар халқаро амалиётда ҳам кенг қўлланади. Хусусан, Қирғизистон, Қозоғистон, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда шунга ўхшаш жавобгарлик чоралари бор экан.
Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинибди.
@generalissimo_marshal