Депутатнинг саъй ҳаракатлари билан мурожаатлар ижобий ечим топди
Халк депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Гулрабо Курязова партиянинг "Муаммо билан юзма - юз" лойҳаси доирасида тумандаги Ватанпарвар, Чаккалар маҳаллаларида бўлиб, сайловчилари билан учрашди.
Ватанпарвар маҳалласида яшовчи фуқаро Озода Бекимметова бир неча йилдан буён онкологик касаллик билан азият чекиб келаётгани, доваланиш учун моддий томондан қийналаётганини билдириб, соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди. “Инсон” ижтимоий-ҳимоя хизматлари маркази “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан мурожаатчи доваланиши учун 1 млн 600 сўм миқдоридаги маблағ билан таъминланди. шунингдек, мазкур масала туман Кенгаши сессиясида ҳам кўриладиган бўлди.
Азиза Тиллаеванинг ишга жойлаштириш тўғрисидаги мурожаати ҳам ечимини топди. Мурожаатчи тумандаги Бинафша ҳусусий мактабгача таълим ташкилотига ишга жойлаштириладиган бўлди.
Шунингдек, 1-гуруҳ ногирони Манзура Нормонова, боқувчисини йўқотган фуқаро Дилдора Бозорбоева ҳамда Шохиста Давлетованинг фарзанди туғма сурункали касаллик билан довалатиб келаётгани тўғрисидаги мурожаатлари ҳам эътиборга олиниб, “Аёллар” дафтарига киритиладиган ҳамда март ойида бир марталик моддий ёрдам бериладиган ҳамда 1 йил мабойнида мамлакатимиз бўйлаб бепул саёҳат, бепул тиббий, ҳуқуқий, руҳий ёрдамлар кўрсатиладиган бўлди.
Бир сўз билан айтганда, депутат фаол бўлса сайловчи рози бўлади. Депутатимизнинг бу каби саъй ҳаракатлари юртимизда фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.
Депутатнинг очиқ мулоқотлари давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.