Давлат Дастури лойиҳаси муҳокама этилмоқда
Маълумки, Давлатимиз томонидан жорий йилни “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номлангани муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб давлат тастури лойиҳасини муҳокама қилиш ва унга таклифлар йиғиш тадбирлари кенг омма орасида қизғин паллага кирган.
Хусусан, “Адолат” СДП Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан ташкил этилган тадбир ҳам анашу мақсадларни ўз ичига олди.
Тадбирни партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаев кириш сўзи билан очиб, дастур лойиҳасидан ўрин олган халқчил ва ҳаётий устувор ташаббус ва ғояларнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида сўз юритди.
Партиянинг вилоят Кенгаши бош мутаҳассиси Гулора Исмоилова сўзида 2025 йил учун давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилгани,
лойиҳа “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили деб эълон қилинган 2025 йилга мўлжалланган "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олгани ҳамда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича амалий чора-тадбирлар, ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар белгилангани тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумот бериб ўтди.
Юлдуз Қурбонбоева, тадбир иштирокчиси:
– Бўлиб ўтган суҳбатдан Давлат Дастури лойиҳаси тўғрисидаги билим ва кўникмаларимизни бойитиб олдик. Лойиҳада илгари сурилган барча бандлар инсон саломатлиги ва унинг қадр –қимматини юксалтиришга қаратилгани билан барчамизни эътиборимизни тортди. Биз ҳам бир қатор таклифларимизни бердик, ўзимиз қизиқтирган саволларга жавоб олдик. Жамоамиз билан ҳамжиҳатликда Давлат Дастурини ҳаётга татбиқ этишда муносиб ҳиссамизни қўшишни вазифа сифатида белгилаб олдик.
Воҳада лойиҳа муҳокамасига қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.