Тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотлар - мамлакатимиз тараққиёти кафолати
Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилмоқда. Айниқса, экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали республикада экспорт ҳажмини оширишга эришилди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш фаоллашди ҳамда мамлакатда кичик тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш, жумладан ҳудудларда иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим драйвер соҳаларни ривожлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширимоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 20 декабр куни Давлатимиз раҳбари раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йил учун асосий устувор режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан учрашуви соҳани юқори босқичларга кўтариши билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорларга янада ишчанлик кайфиятини бағишлади.
Хусусан, Давлатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк бўлиб, аниқ ва халқчил таклифларни билдириб келаётгани натижасида жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга 5 та қонун, 101 та фармон ва қарорлар қабул қилингани соҳа ривожи учун аҳамияти катта бўлгани эътироф этилди.
Таъкидлаш жоизки, сўнги йилларда соҳага қаратилган ва яратилган имкониятлар натижасида иқтисодиётимиз анча юқорилаб, инвестиция лойиҳаларини молиялаштирилишнинг мустаҳкам асоси яратилди.
Корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етгани, аҳоли омонатлари ҳам 25 триллион сўмга кўпайиб, 105 триллион сўм бўлгани, банкларимизни барқарор ривожланаётгани, уларга аҳоли ва тадбиркорларимизнинг ишончи ортиб бораётгани ҳар халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам пойдевор деса, тўғри бўлади.
Мулоқот сўнгида, давлатимиз раҳбари тадбиркорларга катта ишонч билдириб, мамлакатимиз ривожи, халқимизнинг фаровон ҳаёти учун илгари сурган барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидладилар. Бу эса ўз навбатида Янги Ўзбекистонимизнинг келажагига билдирилган ишонч демакдир. Чунки, тадбиркор бой бўлса, давлат, халқимиз бой бўлади.
Президентимиз таъкидлаганидек, соҳа ва соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ҳар бир мутасадди олдида турган устувор вазифа саналади. Ушбу вазифани сидқидилдан адо этиш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Тахир ПАЛВАНОВ,
ОМҚП депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.