Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бўстонлиқ шаҳар кенгашининг собиқ депутати ва блогернинг озодликни чеклаш жазоси манзил-колониядаги қамоқ жазосига алмаштирилибди. Маълум қилинишича, у тақиқ ва огоҳлантиришга қарамай, интернетдан фаол фойдаланишда давом этган, экан.
Аслида бугунги кунда ЭНГ оғир жазо мана шу бўлади. Яъни, инсонни телефондан, интернетдан маҳрум этиш. Психологларнинг таъкидлашича, инсоннинг қўл телефонини йўқотиб қўйиши унга худди яқин кишисининг вафот этганидек жанозавий таъсир этар экан.
Шунинг учун мен бу собиқ депутатни мутлақо яхши тушунаман. Телефонсиз, интернетсиз яшагандан кўра у мардларча ва қаҳрамонларча қамалиб кетишни афзал билибди, қойил!
Аввалги «камбағални урма-сўкма, тўнини йирт» мақолимизни ҳозир «гапга кирмас блогерни сўкма-урма, телефонини олиб қўй», деб бемалол талқин қилсаям бўлаверади...
@AdolatFarzandi