AdolatFarzandi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Канал асосчиси:
Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов.
Юридик фанлар номзоди, доцент.
I-даражали юрист.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одам Атонинг чап қовурғасидан Момо Ҳавони яратибди. Мана рашк қаердан бошланган...

Шароф БОШБЕКОВнинг "Масхарабоз" фильмидан

@AdolatFarzandi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун Божхоначилар куни

Машаққатли касбларига муваққиятлар тилаймиз. Касб байрами муборак бўлсин.

@AdolatFarzandi


Бугун Белоруссияда президентлик сайлови куни.

@AdolatFarzandi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бўстонлиқ шаҳар кенгашининг собиқ депутати ва блогернинг озодликни чеклаш жазоси манзил-колониядаги қамоқ жазосига алмаштирилибди. Маълум қилинишича, у тақиқ ва огоҳлантиришга қарамай, интернетдан фаол фойдаланишда давом этган, экан.

Аслида бугунги кунда ЭНГ оғир жазо мана шу бўлади. Яъни, инсонни телефондан, интернетдан маҳрум этиш. Психологларнинг таъкидлашича, инсоннинг қўл телефонини йўқотиб қўйиши унга худди яқин кишисининг вафот этганидек жанозавий таъсир этар экан.

Шунинг учун мен бу собиқ депутатни мутлақо яхши тушунаман. Телефонсиз, интернетсиз яшагандан кўра у мардларча ва қаҳрамонларча қамалиб кетишни афзал билибди, қойил!

Аввалги «камбағални урма-сўкма, тўнини йирт» мақолимизни ҳозир «гапга кирмас блогерни сўкма-урма, телефонини олиб қўй», деб бемалол талқин қилсаям бўлаверади...

@AdolatFarzandi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
У-бу деймизу лекин ЖУДА КАТТА маош олишнинг ўзига яраша «азоблариям» бор... 😉

@AdolatFarzandi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Марсда ҳаёт борми?

© «Союзмультфильм», 1969 йил.

Жуда қизиқ ва маъноли ишланган экан, шахсан менга жуда ёқди.

Ҳаётбахш тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Если друг оказался вдруг....» («Дўстинг дўст бўлмаса агар...»)

Дўстинг дўст бўлмаса агар,
На дўст, на душман у, билмасанг магар,
Ажратолмасанг яхшими ёки у ёмон,
Уни синаб кўр, қилгил таваккал.

Агар у синовга бермаса бардош,
Бақирса-чақирса, қочса у ортга,
Демак у дўстингмас, удир бегона,
Бундайлар ила дўст бўлиш кони бефойда.

Агар у нолимай, норози бўлмай,
Юрса у сен билан бирга, охирга,
Йиқилсанг ушласа сени ўшанда,
Билгилки ҳақиқий дўстдир у,
Бошқага ишонма, ўзга бегона!

"Вертикал" фильмидаги саундтрек.

© Қўшиқ муаллифи, бастакори ва ижрочиси: В.Высоцкий.


© Таржима: қўлдан келганча Ғ.Т.Хакимов камина...

@AdolatFarzandi


Жиноят ва жазо олами баъзан ҳайрон қоладиган даражада қизиқ.

Оддий марихуана учун камида ўн йиллаб жазо тайинланади, битта одамнинг ҳаётига зомин бўлган ҳайдовчига нари борса 3-4 йил берилади.

Оддий дейишимга сабаб, спиртли ичимликнинг инсонга зарари марихуанага нисбатан 114 карра ортиқ. Бу факт. Лекин марихуана тақиқланган, спиртли ичимлик дўкони эса ҳамма жойда бор.

Ҳамдўстлик мамлакатлари бўлмиш Россия ва Белорусда оддий исириқ наркотик моддага тенглаштирилган ва бу билан қўлга тушган шахс узоқ йилга ҳукм қилинади, аммо бизда исириқ керак бўлса миллий урф-одатларимизнинг бир қисмига айланган.

Европанинг айрим қисмида марихуанага қонунан рухсат берилган, лекин спиртли ичимликдан маст ҳолда одам ўлимига сабабчи бўлган автоҳалокат учун бир умрга ҳайдовчиликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланадиган жойлари ҳам бор...

@AdolatFarzandi


Бастакор, шоир, хонанда, киноактёр Владимир Высоцкий шундай ҳикоя сўзлаб берган эди.

«Кечаси ҳеч ухлай олмай кўчага айлангани чиқдим. Кўча фонусининг ёнида турибман. Шу пайт мен томонга қараб бир йигитча кела бошлади. У менга худди авлиёга қарагандек бир пас боқди-да: «Дастхат ёзиб бера оласизми, илтимос». Ўша пайтда жуда ҳам аламзада бўлганим учун унга қараб бор жаҳлим билан бор, тошингни тер, деб юбордим...

Яқинда Монреалга бориб келдим. У ерда "Хилтон" меҳмонхонасида яшадим. Тунларнинг бирида яна ухлай олмай балконга чеккани чиқдим. Қарасам, кўчада киноактёр Чарльз Бронсон турибди. Мен унга французчалаб у менинг севимли актёрим эканлигини берилиб гапираётган эдим, Бронсон менга қараб "Гет лост..." (сур, бу ердан), деб жавоб берди. Ўша лаҳзада дарҳол хаёлимга мендан дастхат сўраган ҳалиги йигитча келди...»

Ҳикоясининг якунида Высоцкий шундай сўзларни қўшиб қўйди: «Худо бор, барибир».

Бугун В.Высоцкийнинг таваллудига 87 йил тўлди.

@AdolatFarzandi


Украинадаги урушнинг давом этишидан энг биринчи манфаатдор ким? Ким урушнинг давом этишини истайди? Зеленский!

Ҳа, айнан шундай. Ўз ватанидаги урушдан унинг президенти манфаатдор. Зеленский ким ўзи? Президент. Лекин у аслида унинг расман ваколат муддати тугаб бўлган президент. Зеленскийнинг ваколат муддати ўтган йилиёқ якунига етиб бўлган ва у уруш вақтида янги сайлов ўтказмасликка қарор қабул қилган эди. Лекин унинг бу қарорининг ҳеч қандай қонуний асоси йўқ бўлиб, президентлик муддатини бундай тартибда узайтириш ҳеч қайси Украина қонунида назарда тутилмаган. Шунинг учун ҳам Путин уни нолегетим президент деб атайди.

Майли бу бошқа масала. Ҳозир Зеленский Европа мамлакатлари ичида энг эътибор қаратилган раҳбарлардан бири. Ҳали ҳеч қайси Украина президенти Зеленскийчалик бундай иззат-икромга сазовор бўлмаган. Қаерга бормасин, у давраларнинг тўрида. Агар 10 та Европа раҳбари тўпланиб қолса улардан биронтасига сўз берилмаслиги мумкин, лекин Зеленский албатта нутқ сўзлайди.

Зеленский АҚШга энг кўп ташриф буюрадиган европалик раҳбардир. Ва у расмий кийимда ҳам юриши шарт эмас, енгил-елпи ҳарбийча кийиниб эмин-эркин бориб келаверади. Истаса соқол қўяди, истамаса - йўқ. Хоҳласа сочини тарайди, хоҳламаса - йўқ. Унинг ватанида уруш кетяпти, ахир.

Унга ҳамма саройларнинг эшиги очиқ. У ўзини бечоралардек қилиб кўрсатиб исталган даврага суқилиб кираверади. АҚШ президентининг Оқ Уйи эшиклари яқинига унча-мунча давлатнинг президентлари яқинлаша олмаслиги мумкин, лекин Зеленский бир деганда киради. Зеленский келмаган бўлса, унинг хотини ҳам Оқ Уйга бемалол кириб-чиқаверади (Трампнинг инаугурацияси бундан мустасно, албатта).

Қаерга бормасин пул ундириш пайида бўлади. Ва бунга эришади ҳам. Ҳозир Украина Европа ва АҚШнинг миллиардлаб пуллари худди сув қумга сингиб кетадиган Саҳрои Кабирга, тубсиз қудуққа, космосдаги қора туйнукка айланиб қолган. Ҳамма унга пул беради. Ахир бундай иззат-икром, бунинг устига миллиардлаб пул олишлар яна қаерда бор? Агар уруш бўлмаганда мана шуларнинг барчаси Зеленскийга насиб қилармиди? Унга шундай иззат-икром кўрсатилармиди? Мутлақо йўқ. Зеленский ҳозир мазза қилиб яшаяпти, аслини олганда.

Уруш тугаса-чи? Уруш тугаса тамом. Зеленский ҳеч кимга айланади. Абсолютно ҳеч ким! У ҳатто аввалги масҳарабоз-комиклигини ҳам саҳнада ижро эта олмайди.

Биринчидан, уруш тугади дегани бу жуда катта эҳтимол билан Украина мағлуб бўлди, дегани. Мағлубларни эса кечирмайдилар. Уруш тугагач Зеленскийга ўз ватанида хоин сифатида жиноят иши очилиши аниқ! Агар унинг учун шахсан Украинада ўлим жазоси тикланмаса яна...

Иккинчидан, Зеленский дунё бўйлаб қочқинга айланади. У қаёққадир қочиб бориб ўша ердан оилавий паноҳ топиши керак. Қочқин ва ҳеч кимга керак бўлмай қолган подшони ким ҳам қабул қиларди? Унга керакми бундай бошоғриқ? Зеленскийни олқишлаб турган Европа раҳбарлари уруш тугаши биланоқ ундан худди бир пайтлар мана ман деган Саакашвилидан воз кечгандек юз ўгиришлари турган гап.

Шунинг учун ҳам Зеленскийга Украинадаги айнан ҳозирги вазият ўта қулай. У минг чираниб бўлса ҳам урушни шу таҳлит чўзишга интилаверади. Украинадаги ҳозирги ҳолат Зеленский учун «ишкалад».

Урушни чўзишнинг Зеленский учун яна катта фойдаси бор. Бу - пул. Зеленскийнинг даромади уруш бошлангандан бери астрономик тарзда кўпайиб кетди. У ҳозир том маънода миллиардерга айланган. Украинага ёрдам тариқасида ажратилаётган миллиардлаб доллардан томиб-томиб уни олигархга айлантирди.

Ўтган йили Франциянинг Бугатти-вейрон бренди ўзининг оламшумул автомобил маркасини тақдим этди. Ўша марканинг илк буюртмасини ким берган деб ўйлайсиз? Зеленскийнинг хотини. Шу йил қишда унинг Швейцариядаги бир кунлик нархи 36 минг доллар бўлган тоғ меҳмонхонасида бошқа шахснинг номига берилган паспорт билан бир неча кун дам олиб кетгани интернетга сиздирилди.

Зеленскийлар оиласи ўтган йили ноябр ойида Кариб денгизидаги «миллиардерлар ороли» деб ном олган Сен-Бертелемидан нақ 17 млн долларга вилла сотиб олгани маълум бўлди. Зеленский ҳозир бор топганини Англияга ташимоқда. Уруш тугаса у шу ердан паноҳ топади, деган маълумотлар бор.

Хуллас, шунақа гаплар.

@AdolatFarzandi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9 млн 375 минг сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

@AdolatFarzandi


Илон Маск 3 кундан сўнг қўл телефонларининг осмондаги Starlink спутникларидаги интернетга ҳеч қандай терминалларсиз уланиш бошланишини эълон қилди.

Бу масалан, Uztelecom, Sarkor, TuronTelecom сингари интернет-провайдерларсиз осмондаги Starlink спутникларига уланиб бемалол интернетдан фойдаланаверасиз, дегани. Бундан фақат Starlink хизматлари тақдим этиладиган мамлакатларгина фойдалана олади...

@AdolatFarzandi


Ўзимизнинг севимли шакаробимиз дунёнинг энг ёмон таомлари рўйхатига киритилибди.

Менимча, рўйхатни помидорга аллергияси борлар тузган бўлса, керак...

@AdolatFarzandi


Давоми бор экан.

Америкалик журналист Кендис Оуэнс Франция Президенти Макроннинг хотини Брижит Макрон хонимни аслида трансгендр эканлигини фош қилишга ваъда берибди.

Унинг айтишича, Брижит аслида ҳеч қачон мавжуд бўлмаган экан. У сўзларининг исботида сифатидаги барча материалларни 30 январ куни оммага ошкор қилишини маълум қилган (агар ўшангача журналист тирик етиб борса, албатта...).

@AdolatFarzandi


Қойил.

Косамиз оқармаслигини лутф этган депутатимиз телеграм канали обуначилари сони пост чиққан вақтдан ҳеч қанча ўтмай 300 тага кўпайган.

Байден ҳам АҚШда TikTokни ёпиб ташлайман, деб дўқ урганида TikTokнинг акциялари нархи тушиб кетган эди.

Айрим амалдорларнинг нафаси ўткир бўлади, деб эшитганман...

@AdolatFarzandi


Кези келганда автомобилда ҳаракатланиш қоидаларига шахсий таклифим бор.

Ахборот асрида яшаяпмиз. Информация олувчи ҳам, информация тарқатувчи ҳам бисёр. Шу билан бир қаторда информацияни тарқатиш шакллари ҳам ранг-баранг бўлиб бормоқда.


Айниқса, бугунги кунда бевосита автомобилни бошқариб кетиш пайтида видео лавҳалар суратга олиш, видео мурожаатлар қилиш авж олди.

Қўли рулда бўлиб, мошинаси катта йўлда ҳаракатланаётган пайтда бевосита эфирга чиқиш, видео суратга олиш урф бўлди.

Қўли рулда лекин кўзи пастда записи ёқиб қўйилган телефонда. Бу менинг шахсий фикрим, лекин назаримда бу ҳам ҳайдовчининг диққат-эътиборини чалғитувчи омил сифатида баҳоланиши ва автомобил ҳаракатланиши пайтида мошина ҳайдовчиси томонидан бевосита видео лавҳалар тайёрлаш, уни бевосита эфирга узатиш амалиётига қонун йўли билан чек қўйиш керак...

@AdolatFarzandi




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган янги 195-2-моддаси ҳам тўлиқ қайта ишланди. Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда.

Олдинги таҳрирдан фарқли равишда бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти.
Қонунда фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда.

Мазкур модда санкциясида белгиланган жарима миқдорлари ҳам қайтадан кўриб чиқилди. Жумладан, қатъий белгиланган БҲМнинг 50 баробари миқдоридаги жарима 20 баравардан 50 бараваргача этиб, қатъий белгиланган 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш 10 суткагача қисқартирилмоқда.

@AdolatFarzandi


Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда:

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, "дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда.

@AdolatFarzandi


Доналд Трамп марҳум Жон Кеннеди, сенатор Роберт Кеннеди ва Мартин Лютер Кингларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ махфий маълумотларнинг барчасини ошкор қилишга расмий фармон берди.

Энди АҚШ Ҳукумати мазкур фармоннинг ижросини таъминлаш юзасидан ҳукумат режасини 15 кун ичида тақдим этиши лозим.

@AdolatFarzandi

20 last posts shown.