Олимпиадачиларга катта-пуллар, шоҳона уйлар, қимматбаҳо мошиналар беришни худди камбағал кишининг йиллаб пул йиғиб ҳаммага кўз-кўз қилиш учун тўйга сарфлашига ўхшатаман.
Сал кўрпага қараб оёқ узатиш керак-да. Шунча пул сарфлашнинг нима кераги бор?
Бир ёқдан камбағалликка қарши курашамиз деймиз, иккинчи тарафдан спортчиларга аямай пул сочамиз. Президентнинг қарорида 200 минг доллар дейилганми - бўлди, шуни бериш керак, вассалом. Нима кераги бор, бундан ортиқча эҳсонлар қилиб?
Ёки спортчиларнинг уйи йўқми ёки мошинаси йўқмиди-ки, ҳар олимпиадада уй билан мошина берамиз? Бир марта берилди, бўлди-да.
Мана Олимпиада тугади, яхши ўрин олдик, ҳамма ҳурсанд, гап йўқ. Лекин натижа-чи? Нима беради бу олтин медаллар бизга? Иқтисодиётимиз юксалиб қоладими, ривожланиб кетамизми, нима бўлади? Шунчаки вақтинчалик эйфория беради, холос.
Қайтанга, айрим спортчилар бундан талтайишни ҳам бошлаяпти. Агар ўша пайтда одам уриб кетганда нима бўлар эди? Бу нима қилиқ? Майли, тез юрибсан, лекин уни ошкора қилиб ҳаммага кўз-кўз қилиш нимаси? Буни кўрган бошқалар нима деб ўйлайди? Спортчига мумкин, менга мумкинмасми, деб улар ҳам ўрнак оладими? Ҳар куни йўлларимизда одам уриб кетаётганларга ўзи шунақа «мотивация» етишмаётган эди!
Бу спортчиларга кўрсатилаётган халқнинг иззат-икромига шунчаки ҳурматсизлик ва халқни очиқдан-очиқ менсимасликдир!
Агар ваколатим бўлганда, мен шу мошинани қайтиб олиб қўярдим...
@AdolatFarzandi