ТУНГИ МУТОЛАА 🕯
КЕЛДИНГМИ?
(ёлғизлар номидан)
Келдингми, умр бир жойга етганда?
Кексалик эшикни қаттиқ қоққанда.
Келдингми, шунча вақт ўтиб ёнимга?
Сени бошқа эсламай деганда.
Келдингми, ёшлигим сенсиз ўтганда?
Тунларим меҳрингга зор бўлганимда.
Бошимга тушганда савдо қаерда бўлдинг?
Кундуз чироқ ёқсам кимни ёритдинг?
Мен заҳар тотсам, сен бол едингми?
Бол бергувчи гулинг сўлгач менга келдингми?
Келдингми, кундузим қуёши чиққанда?
Сенинг эса кунинг тугаб ойинг тўлганда?
Афсус энди кеч, қайтгин ортингга,
Келдинг, хотирам сени ерга кўмганда...
© Ғ.Хакимов. «Ёзилмаган асар» 📚
music by Yunis Abdullaev: «Butterfly» 🦋
@AdolatFarzandi
КЕЛДИНГМИ?
(ёлғизлар номидан)
Келдингми, умр бир жойга етганда?
Кексалик эшикни қаттиқ қоққанда.
Келдингми, шунча вақт ўтиб ёнимга?
Сени бошқа эсламай деганда.
Келдингми, ёшлигим сенсиз ўтганда?
Тунларим меҳрингга зор бўлганимда.
Бошимга тушганда савдо қаерда бўлдинг?
Кундуз чироқ ёқсам кимни ёритдинг?
Мен заҳар тотсам, сен бол едингми?
Бол бергувчи гулинг сўлгач менга келдингми?
Келдингми, кундузим қуёши чиққанда?
Сенинг эса кунинг тугаб ойинг тўлганда?
Афсус энди кеч, қайтгин ортингга,
Келдинг, хотирам сени ерга кўмганда...
© Ғ.Хакимов. «Ёзилмаган асар» 📚
music by Yunis Abdullaev: «Butterfly» 🦋
@AdolatFarzandi