ИЛМ ЙЎЛИДА...
Ҳозир илмий иш қилиб диссертация ёқлаш аввалги пайтларга қараганда «мода»га айлангандек гўё. Аслида унга шу мақом керакми-керакмасми ўзи ҳам билмайди, қилаётган касби ҳам мутлақо бошқа, лекин имкон топса номзод бўлволай, доктор бўлволай деган ҳаваскор олимчалар кўпайиб кетди.
Ҳамма нарса юз фоиз ёмон ёки юз фоиз яхши бўлмаганидек, бунинг ҳам ўзига яраша ижобий тарафлари ҳам бордир, балким. Ахир ҳеч кимга илмий ижод эркинлигини тақиқлаб қўя олмаймиз-ку, тўғрими? Лекин илмий иш қилишга бўлган ташкилий талабларни такомиллаштириш мумкин.
Мен ҳозир илмий иш билан боғлиқ айрим ташкилий масалаларга тўхталиб ўтмоқчиман.
Менимча, ҳар бир илмий кенгаши бор ва диссертация ёқланадиган муассасаларда пуллик фонд ташкил қилиниши керак.
Ва диссертация ёқлашни истаган тадқиқотчи унга токи диссертация ёқлаб олгунча маълум миқдорда ўз ҳисобидан пул ўтказиб туриши керак.
Фонднинг пуллари нима учун ишлатилади?
1. Диссертантга илмий раҳбар бириктирилади. Раҳбар диссертант билан ишлайди, унга вақтини ажратади, меҳнат қилади (мен айнан инсофли, ҳақиқий илмий раҳбарларни назарда тутяпман, шогирдига соғин сигирдек қарайдиганларни эмас).
Бу ҳам ўзига яраша меҳнат. Меҳнат эса пул билан қадрланиши керак.
2. Диссертация бир неча тақризчиларнинг чиғириғидан ўтади. Тақризчилар ҳам вақтини, меҳнатини сарфлаб диссертацияни ўқиб чиқадилар, унга тақриз ёзадилар.
Баъзан эса ёзган тақризини ўқиб бериш учун йўлкира сарфлаб йўл юриб борадилар (бу ерда ҳам мен ҳақиқий тақризчиларни назарда тутяпман. Шунчаки номига тақризчи бўлволиб ҳатто диссертацияни очиб ҳам қарамайдиган, баъзан ижобий тақриз бериш учун таъмагирлик ҳам қиладиганларни эмас).
Тақризчининг ҳам меҳнати қадрланиши керак.
3. Расмий оппонентлар. Улар ҳам худди тақризчилардек меҳнат қиладилар. Диссертациянинг мазмунига худди илмий раҳбар ёки тадқиқотчи сингари масъул ҳисобланадилар аслида.
Уларнинг ҳам меҳнатига пул тўланиши керак.
Лекин бу тизимни йўлга қўйишдан аввал унинг пухта механизмларини ишлаб чиқишимиз керак. Ҳамма фонддан пул олиш уч тақриз ёзадиган бўлиб кетмасин.
Аслида бунақа механизмлар бор, лекин улар ишламайди. Масалан битта олимга бириктириладиган тадқиқотчилар сони чекланган. Лекин бунга кўпчилик амал қилмайди. Айримларда камида 20-30 талаб шогирдлар бор. Раҳбар қачон улар билан ишлашга улгуради, ҳайронман.
Қоидага кўра, диссертант тақризчини, тақризчи диссертантни танимаслиги керак. Лекин амалда тақризчи ҳали тайинланмай туриб бир-бири билан апоқ-чапоқ бўлволишади.
Балким, илмий раҳбар бириктиришга ҳам ҳозир худди судьяларга ишни автоматик тақсимлайдиган тизимни жорий қилармиз? Менимча, бу яхши фикр.
Худди шу автоматик тизимни тақризчилар, оппонентлар тайинлашга ҳам жорий қилсак бўлади...
@AdolatFarzandi